Latest news

02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  11 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  2 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  8 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  4 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  1 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1

Манчини терма жамоа ва турнир фаворити ҳақида гапирди News

Манчини терма жамоа ва турнир фаворити ҳақида гапирди

"Менга жамоадаги муҳит ёқади", — дейди Италия билан қаторасига 27 ўйинда мағлуб бўлмай келаётган мураббий.

Роберто Манчини терма жамоани 2018 йил май ойида жамоа таназзулга учраётган пайтда қабул қилиб олди.


60 йил ичида Италия терма жамоаси илк марта Жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқа олмади, шунингдек, Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонганидан сўнг, Манчини бошчилигидаги италияликлар кетма-кет бешта ғалабасиз учрашув ўтказдилар, шулардан иккитасида итальянлар имкониятни бой беришди.


Шундан буён Италия терма жамоаси 27 учрашувда мағлуб бўлмади. Агар Манчини шогирдлари ЕВРО-2020 гуруҳ босқичида Туркия, Швейцария ва Уэльс билан урашувларда рақибларига ютқазмаган ҳолда ушбу серияни 30 учрашувга етказса, мутахассис Витторио Поззо 1930 йилларда бошқарган "Скуадра Адзурра"нинг мағлубиятсиз 30 ўйинлик натижасини такрорлайди.


Саралаш босқичида италияликлар ўн учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Жамоа саккиз ғалабали серия билан ЕВРО-2020'нинг финал босқичига етиб келди. Манчинининг рўйхатидан Федерико Кьеза сингари ёш футболчилар ҳам, Жоржио Кьеллини каби фахрийлар ҳам ўрин олган. UEFA.com билан суҳбатда Манчини жамоа таркиби ва гуруҳдаги рақиблари тўғрисида фикр билдирди ҳамда жума куни Туркияга қарши илк ўйинда ўз мухлислари қаршисида майдонга чиқишни орзиқиб кутаётганини тан олди.


Таркиб ҳақида


Менга жамоада ҳукмронлик қиладиган муҳит ҳамда ёш футболчиларнинг қисқа вақт ичида нималарга қодир эканлигини намойиш этаётгани ёқмоқда. Бунга қисман тажрибали ўйинчиларнинг ёрдами сабаб бўлди. Баъзида футболчиларга тажриба ошириш учун кўпроқ вақт керак бўлади, аммо ёшлар тезда ўрганишмоқда ва аллақачон уларнинг маҳорати сезиларли даражада яхшиланган. Улар ҳали ёш бўлгани учун бундан-да юксалиши мумкин.

Гуруҳдаги рақиблар ҳақида

Биз қийин гуруҳдамиз. Бундай турнирларда кучсиз жамоаларни топиш жуда қийин. Барча учрашувлар оғир кечади. Қуръадан кейин гуруҳ оддий туюлиши мумкин, аммо бугунги футбол жуда ўзгарган. Ҳозир ҳар бир жамоа тактик, техник ва жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга. Бу гуруҳда бизга осон бўлмайди.

Туркия кучли жамоа. Улар жисмоний ва техник жиҳатдан кучли ўйинчиларни бирлаштирган. Турклар сезиларли ютуқларга эришдилар. Худди шу сифатларни Швейцария ва Уэльс учун ҳам қўллаш мумкин.

Потенциал жиҳатдан энг қийин рақиб

Юқорида таъкидлаганимдек, турнирда кўплаб номдор жамоалар бор. Агар бирортасини айтишим керак бўлса, эҳтимол Францияни танлаган бўлар эдим, чунки улар амалдаги жаҳон чемпиони. Французлар ЖЧ-2018 ғолиби бўлганида таркиб ёш жамоадан иборат эди, шунинг учун улар ҳозирда янада кучлироқ. Менимча, улар билан фақат финалда учрашишимиз мумкин. Умид қиламанки, ҳал қилувчи баҳсда ушбу мамлакат вакиллари билан тўқнашамиз.

Томошабинлар ҳақида

Турнирда мухлисларнинг ўрни жудаям муҳим. "Олимпико"га 70 минг томошабин ташриф буюрса, жуда соз бўларди. Мен у ерда 1990 йилда Жаҳон чемпионатида ўйнаганман — ўшанда мухлисларнинг борлиги ўзгача жозибали эди. Ҳозир барчаси бироз бошқача: мухлислар саноқли, лекин уларнинг ҳузурида ўйнаш мароқли.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика