Latest news

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  177 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Вазиятларни кўкка совурган МЮ ПСЖга мағлуб бўлди News

Вазиятларни кўкка совурган МЮ ПСЖга мағлуб бўлди

"Манчестер Юнайтед" ҳамда ПСЖ ўртасидаги Чемпионлар лигаси 5-тур учрашуви якунига етди.

Manchester United

Marcus Rashford - 32'

Champions League Grp. H . Round 5

03/12/2020, 00:00

3
:
1
Finished

Paris Saint-Germain

Neymar - 6', Marquinhos - 69', Neymar - 90'

Stadium: Old Trafford, 638 spectators

Referee: Daniele Orsato

45'
90'
23'  Fred
32'  Marcus Rashford
32'  Aaron Wan-Bissaka
70'  Fred
74'  Marcus Rashford (Paul Pogba)
79'  Edinson Cavani (Donny van de Beek)
79'  Anthony Martial (Mason Greenwood)
90'  Aaron Wan-Bissaka (Odion Ighalo)
6'  Neymar
38'  Leandro Paredes
59'  Marco Verratti
64'  Moise Kean (Mitchel Bakker)
65'  Leandro Paredes (Ander Herrera)
69'  Marquinhos
69'  Abdou Diallo
78'  Marco Verratti (Rafinha)
79'  Alessandro Florenzi (Thilo Kehrer)
90'  Abdou Diallo (Idrissa Gana Gueye)
90'  Neymar
90'  Rafinha

"Манчестер Юнайтед" – ПСЖ 1:3

"Олд Траффорд"

Голлар: 0:1 – 6 Неймар, 1:1 – 32 Рэшфорд, 1:2 – 69 Маркиньос, 1:3 – 90 Неймар.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака (Игало, 90), Линделеф, Теллес, Магуайр, Мактомини, Фред, Бруну Фернандеш, Кавани (ван де Бек, 79), Марсьяль (Гринвуд, 79), Рэшфорд (Погба, 74).

ПСЖ – Навас, Флоренци (Керер, 78), Маркиньос, Диалло (Гуйе, 90), Кимпембе, Данилу Перейра, Паредес (Эррера, 65), Верратти (Рафинья, 78), Неймар, Кин (Баккер, 65), Мбаппе.

Огоҳлантириш: Фред (23), Паредес (38), Верратти (59).

ЧетлатишФред (70).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. ГОООЛ! Учрашувга нуқта қўйилди. ПСЖ уюштирган ҳужум гол билан якунланди. Неймар бошлаб берган ҳужумни Рафинья зарба билан якунлаши мумкин эди, аммо у посбон билан бирга-бир вазиятда Неймарга пас берди ва унданда қулайроқ вазиятда турган ҳужумчи бўш дарвозани ишғол қилди. 1:3.

89. Мбаппе УСЕЙН БОЛТ режимини ёқди ва катта тезликда рақиб футболчиларидан қочиб кетди, аммо зарба аниқ бўлмади. Килиан қулай вазиятни қўлдан бой берди.

86. Мезбон жамоа бир киши кам бўлишига қарамай кетма-кет ҳужумлар ташкил қилмоқда, ПСЖ эса ҳимоядан ўйнашга мажбур бўляпти.

84. МЮ хавфли ҳужум ташкил қилди ва Фернандеш уни бош билан зарба орқали якунлашга интилди. Зарбадан сўнг Кейлор Навас тўпни эгаллаб олди.

79. Погба Магуайр иккинчи қаватда ютиб берган тўпни тўхтатиб ўтирмай дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

74. Ўзгариш: Сульшер Рэшфорд ўрнига Погбани майдонга ташлади. Инглиз клуби устозидан ақлли қарор, чунки Рэшфорд ўрнида ҳужумчи, Фред ўрнида ярим ҳимоячи ролини бирданига бажара олади.

71. Қизил карточка. Фред майдон марказида қоида бузди ва иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Бир неча дақиқа олдин ПСЖни қамал қилган МЮ энди қийин аҳволда.

69. ГОООЛ! ПСЖ бир амаллаб гол урди. Бурчакдан узатилган тўп қайтарилди, қайтган тўпга Эррера зарба берди, йўналиш ноаниқ бўлгани учун тўп йўналишида турган футболчи уни жарима майдончасига бурди. Маркиньос эса деярли бўш дарвозани ишғол қилди. ВАРдагилар ҳеч қандай офсайд йўқ деб ҳисоблашди. Менимча, Маркиньос ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

68. ЗАРБАААА! Баккер яқин масофадан Де Хеа дарвозасига зарба берди, аммо Давид сейв ижро этиб, тўпни майдондан чиқариб юборди.

67. Рэшфорд Навасни алдаб ўтди, аммо бурчак ўткир бўлгани учун орқага пас берди ва ҳужум йўққа чиқди. Мезбонлар иккинчи голни уришни эплай олишмаяпти. "Сен урмасанг, сенга уришади" ибораси ушбу ўйинда ишлатилиши мумкин.

64. ЗАРБАААА! Маркиньос қанотдан Флоренци узатган т ўпни боши билан дарвозага тўғирлашга уринди, аммо зарбадан сўнг тўп бироз тепароқдан ўтиб кетди.

62. МЮ майдонда ҳудди бир киши кўпдек ҳаракат қилмоқда. ПСЖ футболчилари марказгача ҳам етиб бора олишмаяпти.

59. Верратти марказда қоида бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. Бу вақтда эса Маркиньоснинг қовоги ёрилди. Жамоа сардори ҳакамларга эътироз билдиряпти.

57. МЮ нималар қиляпти??? Дастлаб Кавани Навас билан бирга-бир чиқиб, тўпни унинг устидан ташлашга уринди. Тўп тўсинга тегиб қайтганидан сўнг Марсьяль зарба берди ва тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

55. ПСЖ ҳужум уюштиришда катта муаммоларга дуч келмоқда. МЮ ҳимоячи марказдаёқ рақиб ҳужумини тўхтатиб қўйяпти.

53. Фред берган зарбадан сўнг тўп ПСЖ ҳимоячисига тегиб, йўналишини ўзгартирди, аммо бу сафар майдон ташқариси томонга.

49. МАРСЬЯЛЬ! Рэшфорд Антони учун ҳамма ишни қилиб берди, франциялик тўпни дарвозага бурса бўлди эди, аммо ҳужумчи берган зарбадан сўнг тўп осомону-фалакка учди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.

ТАНАФФУС

45. Бруно жамоадошининг узатмасидан сўнг рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқаётганди, Фернандеш зарба бериш ўрнига тўпни жамоадошига узатишга қарор қилди ва бу қарор хато бўлиб чиқди. Португалиялик футболчи тўпни ўзи истаганидек узатолмади.

41. Флоренцининг қанотдан узатган тўпини Мбаппе дарвозага буришга уринди, аммо узатманинг зарби кучли бўлгани туфайли Килиан тўпга ета олмади.

37. Паредес марказда қоида бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.

34. Мбаппе тезкор жавоб голини беришга уринди, аммо тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

32. ГОООЛ! РЭШФОРД ҳисобни тенглаштирди! Дастлаб Марсьяль дарвозага зарба берди, Навас ижро этган сейвдан сўнг тўп яна МЮ футболчисига тушди. Ван Бисакка тўпни орқароқда турган Маркусга узатди ва Рэшфорд дарвозага зарба берди. Тўп йўл-йўлакай ПСЖ ҳимоячисининг оёғига тегди ва рикошет бўлиб, дарвозага кириб кетди.

30. Марсьяль рақиб жарима майдончаси ичида ПСЖ футболчиларини алдашга киришиб кетди, аммо тўпни ўзида кўп ушлаб қолгани учун хатога йўл қўйди ва тўсиз қолди.

23. Ҳакам монитор олдидан қайтиб, МЮ футболчисига сариқ карточка кўрсатди. Жабрланувчи ролини қизиққон ва жанжалкаш Паредес ижро этяпти.

21. Ўйин тўхтаган бир пайтда Фред ПСЖ футболчисига зарба берди ва ҳакам энди ВАР орқали вазиятни кўриб, бразилиялик футболчига қизил карточка кўрсатиши мумкин.

17. ПСЖ футболчилари МЮ жарима майдончаси ичида тўпни бир-бирига узатиб, хавфли ҳужум ташкил қилишди. Аммо Неймар ижро этган зарбадан сўнг Де Хеа тўпни эгаллаб олди.

16. Рэшфорднинг ПСЖ дарвозасига берган зарбасидан сўнг Навас тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

14. НЕЙМААААР! Қанотдан бўлган узатмани Неймар оёқлари билан дарвозага буришга уринди, аммо зарба кучлилиги туфайли тўп ўтиб кетди.

13. Дастлабки 12 дақиқа ичидаги тўпга эгалик қилиш фоизига эътибор беринг: 30%-70%.

12. ПСЖ МЮни марказдаёқ тўхтатиб, тўпни олиб қўймоқда ёки уни аутга чиқариб юборяпти.

10. Яна ўткир бурчакдан зарба, бироқ бу сафар масофа узоқроқ бўлгани учун Де Хеа реакциясини кўрсатишга муваффақ бўлди ва сейв ижро этди.

6. ГОООЛ! ПСЖ ҳисобни очди. Ҳужумни Килиан Мбаппе бошлади. У марказга яқин жойда ҳужумга ўтиб, Неймар билан девор услубида ўйнади ва қайтиб келган тўпни дарвозага йўллади, тўп рикошет бўлиб Неймарга тушди ва бразилиялик ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди.

5. Баҳснинг дастлабки 5 дақиқасида ПСЖ рақибидан бироз фаолроқ бўлди, бироқ парижликларда босим ва ҳаяжон борлиги билиниб турибди.

1. Учрашув бошланди.


"Манчестер Юнайтед" – ПСЖ 

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака, Линделеф, Теллес, Магуайр, Мактомини, Фред, Бруну Фернандеш, Кавани, Марсьяль, Рэшфорд.

ПСЖ – Навас, Флоренци, Маркиньос, Диалло, Кимпембе, Данилу Перейра, Паредес, Верратти, Неймар, Кин, Мбаппе.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика