Latest news

10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  8 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  21 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  38 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29

"Манчестер Юнайтед" дарвозасини 2 сония қўриқлаган посбоннинг ноёб карьераси News

"Манчестер Юнайтед" дарвозасини 2 сония қўриқлаган посбоннинг ноёб карьераси

У МЮ дарвозасини атиги 2 сония ҳимоя қилди ва АПЛда бошқа ҳеч қачон кўринмади. Ҳар ҳолда у "қизил иблислар" сафида ўйнашга улгурди.

Англиядан ноёб воқеа

1999 йил 22 августда Премьер-лиганинг 4-тур доирасида "Манчестер Юнайтед" "Хайбери"да "Арсенал" билан ўйнади. Биринчи бўлим охирида мезбонлар олдинга чиқиб олишди. Бергкампнинг узатмасидан сўнг Юнгберг гол урди. Аммо иккинчи бўлимда меҳмонлар ўйин тизгинини ўзгартира олишди.

Лондон клуби сўнгги сонияларда ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлди. Стандарт вазият, қанотдан узатма, Метю Апсоннинг бош билан берган зарбаси ва тўп Раймонд ван дер Гоувнинг қўлида. Бироқ, "Арсенал" ҳимоячиси дарвозабоннинг қўлидаги тўпга зарба берди ва меҳмонлар посбони тўпни қўли билан бирга дарвозага олиб кирди. Табиийки, учрашувни бошқараётган ҳакам Грем Пол голни ҳисобга олмади ва қоидабузарликни қайд этди. 

Ушбу вазиятда ван дер Гоув бошидан жароҳат олди. Нидерландиялик посбонни замбилда олиб чиқиб кетишди.


Ҳакамнинг учрашув якунига етганини билдирувчи сўнгги ҳуштаги чалинганича йўқ, шунинг учун меҳмонлар дарвозабонни алмаштириши керак эди. "Манчестер Юнайтед"нинг захира ўриндиғида ким бор? Марк Боснич жароҳати туфайли қайдномага киритилмаган эди, шу сабабли фақат учинчи дарвозабон 21 ёшли Ник Калкин захирада ўтирибди.

Калкин майдонга югуриб тушди, тўпни тепди ва бош ҳакам Пол ҳуштак чалиб ўйинни якунлади. Ник майдонда фақат 2 сония ҳаракат қилди. Бу унинг Премьер-лигадаги дебюти эди, аммо у  шундан сўнг бошқа у ерда кўриниш бермади.

Калкин 1997-2002 йилларда Манчестер клуби аъзоси ҳисобланган, лекин бу вақт давомида у ижара асосида "Халл Cити", "Бристол Роверс", "Ливингстон" каби клубларда ижарага берилди. Кейин эса эркин агент сифатида "Куинз Парк Рейнжерс"га кўчиб ўтди. Лондон жамоасида икки мавсум ўтказди (22 ўйин) ва жароҳат туфайли 26 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади. Ник шундан сўнг боғдорчилик билан шуғулланган, дарвозабонларга мураббийлик қилган, шунингдек, вақти-вақти билан ишқибозлар учун ўйнаган.

Аммо бу билан унинг футбол ҳақидаги ҳикояси тугамади. 2005 йилда "Манчестер Юнайтед" мухлислари америкалик Глейзерлар оисласининг севимли клублари эгасига айланишидан норози бўлиб, ўнинчи дивизионда ўз жамоалари — "Юнайтед оф Манчестер"ни ташкил қилишди.

2014 йилда Калкин еттинчи лигага чиққан "Юнайтед оф Манчестер"га таклиф қилинди. Ник 3та ўйинда дарвозани ҳимоя қилди ва "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Юнайтед оф Манчестер" жамоалари учун ўйнаган биринчи футболчига айланди.  

Мана, ноёб карьера!

Хуршида Абдикулова таржимаси

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика