"Манчестер Юнайтед" 1996 йилда Кантонани хафа қилмаслик учун Зиданни харид қилмаган экан
08 sep 2017 18:14
News
"Манчестер Юнайтед" 1996 йилда Кантонани хафа қилмаслик учун Зиданни харид қилмаган экан
"Манчестер Юнайтед" 1996 йилда Зинедин Зиданни харид қилмоқчи бўлган, бироқ франциялик "Ювентус" футболчисига айланган.
Бу ҳақда манкунианларнинг собиқ раиси Мартин Эдвардс айтиб берди.
"Зидан ва Эрик бир позицияда ўйнар эди ва Фергюсон Зидан чақирилса, Эрик хафа бўлишини ҳис қилган. Ортга қараб афсусланаман, чунки Кантона бир йилдан сўнг фаолиятини якунлади, Зидан эса ёшроқ эди ва ўйнашда давом этарди" - дейди Эдвардс.
1996 йилда Зинедин Зидан "Ювентус"га ўтади, 5 йилдан сўнг "Реал" уни ўз сафига қўшиб олади.
Link :
Source : ВВС Radio 5 Livе
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments