Latest news

09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  1 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47

"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак" News

"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлин Холанд жамоада етакчилик ролини ўз зиммасига олиши керак, деб ҳисобламоқда.

"Кўплаб муҳим ўйинчилар кетди, шунинг учун янги келганлар фарқни кўрсатишлари керак, менга ўхшаб бу ерда бир неча йилдан бери ўйнаб келаётганлар кўпроқ масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак. Мен жамоани ўз ортимдан эргаштиришим, янги келганларга имкон қадар тезроқ мослашишга ёрдам беришим керак, чунки янги мамлакатга келиб, дарҳол ўйнаш осон эмас. Биз бир-биримизга ёрдам беришимиз керак", - деди Холанд

"Манчестер Сити" мавсум стартида 3 ўйинда 3 очко жамғариб, Англия чемпионати турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.

Холанд 2022 йилдан бери "шаҳарликлар" сафида ўйнаб келмоқда. 25 ёшли норвегиялик футболчи жамоа сафида барча мусобақаларда 149 та ўйинда майдонга тушиб, 127 та гол ва 21 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Rating: +2   

Comments

-1   
14 sep 13:26:19
Rafiqbek
Одамгарчилигинг яхши сени лекин яккол етакчи бололмайсан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика