Latest news

22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  7 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11

“Манчестер Сити” Беллингем учун Грилишни сотиб юборади News

“Манчестер Сити” Беллингем учун Грилишни сотиб юборади

"Боруссия" Дортмунд юлдузи Жуд Беллингем учун кураш давом этади.

Англия терма жамоаси ва "Боруссия" Дортмунднинг ёш юлдузи Жуд Беллингемни қўлга киритиш учун Европанинг бир қатор топ-клублари жиддий рақобатга киришган. Бу кураш январда янада алангаланиши табиий. 19 ёшли футболчига даъвогар клублар олдиндан ҳаммасини ҳал қилиб қўйишга интилмоқда.

Аввалроқ "Ливерпул"нинг келишувга эришиш борасида имкониятлари юқори баҳоланаётган эди. Энди "шаҳарликлар" англиялик ёш иқтидор эгасини ўзиники қилиш учун ва унга кетадиган улкан трансфер маблағларини қоплаш учун жамоа аъзоси Жек Грилишдан воз кечишга тайёр эканини билдирди. Бу билан АПЛ чемпионлари ишга жиддий киришганларини кўрсатмоқда. Иккала футболчи ҳам айни пайтда Қатарда Англия термаси таркибида ҳаракатланмоқда.

27 ёшли Жек Грилиш жорий мавсум жами 16 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида "уч шерлар" таркибида мундиалда урилган гол ҳам мавжуд.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика