Latest news

00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  51 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  49 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

“Манчестер Сити” Беллингем учун Грилишни сотиб юборади News

“Манчестер Сити” Беллингем учун Грилишни сотиб юборади

"Боруссия" Дортмунд юлдузи Жуд Беллингем учун кураш давом этади.

Англия терма жамоаси ва "Боруссия" Дортмунднинг ёш юлдузи Жуд Беллингемни қўлга киритиш учун Европанинг бир қатор топ-клублари жиддий рақобатга киришган. Бу кураш январда янада алангаланиши табиий. 19 ёшли футболчига даъвогар клублар олдиндан ҳаммасини ҳал қилиб қўйишга интилмоқда.

Аввалроқ "Ливерпул"нинг келишувга эришиш борасида имкониятлари юқори баҳоланаётган эди. Энди "шаҳарликлар" англиялик ёш иқтидор эгасини ўзиники қилиш учун ва унга кетадиган улкан трансфер маблағларини қоплаш учун жамоа аъзоси Жек Грилишдан воз кечишга тайёр эканини билдирди. Бу билан АПЛ чемпионлари ишга жиддий киришганларини кўрсатмоқда. Иккала футболчи ҳам айни пайтда Қатарда Англия термаси таркибида ҳаракатланмоқда.

27 ёшли Жек Грилиш жорий мавсум жами 16 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида "уч шерлар" таркибида мундиалда урилган гол ҳам мавжуд.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика