"Ман Сити" Саненинг ўрнига испаниялик футболчини олиб келади
16 jul 2020 12:50
News
"Ман Сити" Саненинг ўрнига испаниялик футболчини олиб келади
"Манчестер Сити" "Валенсия" ярим ҳимоячиси Ферран Торрес билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди.
"Шаҳарликлар" Испания терма жамоасининг 20 ёшли ўйинчиси билан узоқ муддатли шартнома бўйича келишувга эришди.
Энди "Сити" "Валенсия" билан трансфер нархи бўйича келишиши керак. Трансфер тахминан 50 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Торрес Гвардиола томонидан "Бавария"га ўтган Саненинг ўринбосари сифатида кўрилмоқда.
Торресга шунингдек "Ювентус"дан ҳам таклиф бўлган эди, шунингдек унга "Реал" ва "Атлетико" клублари ҳам қизиқиш билдирганди.
Хавбекнинг "Валенсия" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Link :
Source : Eurosport.es
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments