Latest news

22:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси ҳал бўладиган ўйин учун таркиблар аниқ  0 22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  1 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  2 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  4 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  28 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10

"Ман Сити" — "Лион". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди News

"Ман Сити" — "Лион". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди

Бугун Европа Чемпионлар Лигасининг сўнгги ярим финалчиси номига аниқлик киритилади. Сайтимиз ходимлари "Манчестер Сити" ҳамда "Лион" жамоалари ўртасидаги ажойиб тўқнашув натижасини тахмин қилиб кўришди.

Шаҳбоз Беғамов — "Бавария" ва "Лейцпиг" ҳақидаги фикрлари тасдиғини топса ҳам, ўша фикрлар учун роса кулганларга ҳалигача жавоб қайтармаётган журналист

Тахминим, масала қўшимча тайм ёки пенальтилар сериясига қадар чўзилиши мумкин. Шахсан ўзим "Сити" ўтишини ва ярим финалда "Бавария" Гвардиола билан "кўришиши"ни жуда хоҳлайман. Айниқса рулда Флик борлигида Пеп билан тўқнашиш керак. Лекин "Сити"га осон бўлмайди. "Сити" ЕЧЛда Гвардиола бошқарувида "Лион" билан икки марта ўйнаган ва ютмаган: дуранг ҳамда мағлубият. Пенальтилар серияси кўрсак ҳам ёмон бўлмасди. Соғинди одам.

Алишер Холматов — айни кунларда "Ростов", "Локомотив" ва "Спартак" (Москва) клубларининг ашаддий ишқибози

"Лион" яхши жамоа, эҳтимол, барчани ажаблантириши мумкин. Лекин бу баҳсда "Ман Сити" яққол фаворит. "Шаҳарликлар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишса керак.

Абдулазиз Искандаров — "Бунёдкор"да содир болаётган сўнгги воқеалардан хабар топгач, овқат ҳам емай қўйган ходимимиз

"Манчестер Сити" ушбу мавсум ЕЧЛнинг доимий фаворити ҳисобланадиган "Реал"ни турнирдан чиқариб юборди. Бу эса қолган жамоаларни сергак торттириши шубҳасиз. Лекин, "Лион" ҳам осонликча енгилмаслиги аниқ. Руди Гарсия ажойиб жамоани шакллантирмоқда дея оламан. Ушбу мутахассис "Рома"да фаолият олиб борганида ҳам шогирдларининг бор кучидан максимал даражада фойдаланишга интиларди. Гвардиолага ортиқча таъриф керак эмас. Лекин, "Лион" ярим финалга йўл оладиган бўлса унда "Бавария"нинг финалга чиқиши кундек равшан бўлади. "Сити" ярим финалга чиқса, чемпионлик учун интирига сақланиб қолинади. Менимча дарвозаларга кўп гол урилмайди ва Сити 2:1 ҳисобида қўшимча бўлимларда ғалаба қозонади. Агарда баҳс пенальтилар сериясигача борса унда Лионда ҳам имконият сақланиб қолинади. Юқори темп бўлмайди, Лион кўпроқ эҳтиёткорлика эътибор қаратади, Сити ўз услубида ҳаракат қилади.

Шерзод Нурматов — "Барселона" эмас, "Арсенал"ни танлаб адашмаганига яна бир бор амин бўлган ходимимиз

"Манчестер Сити" "Лион"дан анча кучли ва ортиқча қийинчиликка дуч келмаса керак. Тахминимча, Пеп Гвардиола шогирдлари Руди Гарсия йигитларини 3:1 ҳисобида мағлуб этишади.

Жалолиддин Халилов  —  сайтимизнинг навоийлик ходими

Тахминимча, "Сити" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади. "Лион" сафида Депайдан гол кутяпман.

Миржалол Норматов — "Манчестер Юнайтед" туфайли кўнгли футболдан совиб, Пепнинг "Сити"сига қизиқиб қолган ходимимиз

"Манчестер Сити" фантастик ўйин услубига эга. Кечаги ўйинга ўхшаган 18+ ҳисобмаску, лекин йирик ҳисоб бўлишини кутяпман. "Манчестер Сити" ғалабага эришади 3:0 ёки 4:1.

Нарзулла Сайдуллаев — Фахриддинни сайтга олиб келиб, хато қилганини кеча англаган бош муҳарриримиз

Бугунги ўйинда "Манчестер Сити" яққол фаворит. Тўғри "Лион" "Ювентус" тўсиғидан ўтди, бироқ "Сити" айни пайтда жисмоний томонлама жуда яхши формада. Гвардиола жамоаси ярим финалнинг сўнгги иштирокчиси бўлишини тахмин қиламан: 3:1.

Фахриддин Рўзиев — жуда камтар бола

Гвардиола бошқарувидаги "Сити"нинг "Лион"га қарши статистикаси ёмонлигини биласиз. Бугун ҳам "шаҳарликлар"га осон бўлмайди. Тўғри, "Ман Сити" яққол фаворит, лекин негадир французлар уриб қўйишига ишоняпман. Катта эҳтимол билан қўшимча дақиқаларга ҳам гувоҳ бўлсак керак.

Қадрли мухлис, бугунги баҳсдан сиз қандай натижа кутяпсиз?

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика