Latest news

15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  2 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  8 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  8 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  2 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  8 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4

Маъмуржон Қосимов: "Сен урмасанг, сенга уришади" News

Маъмуржон Қосимов: "Сен урмасанг, сенга уришади"

Про-Лига 33-туридан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Ифтихор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Маъмурбек Қосимов “Championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун Фарғона вилоят дербисида майдонга тушдик. Кетма-кет учрашувларда мағлубиятга учраганимиз боис, бугунги учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт эди, афсус яна мағлубиятга учрадик. Умуман вазиятни тушуниш қийин бўляпти, ўйинимиз яхши, лекин мағлубиятга учраяпмиз.

Учрашувни кўриб гувоҳи бўлдинглар, устунлик биз томонда бўлди. Учрашув давомида кўплаб вазиятларга эга бўлдик, лекин фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда хатто бўш қолган дарвозага ҳам тўп кирита олмадик. Футболда ёзилмаган қонун бор, сен урмасанг, сенга уришади. Бугун мана шу "олтин қоида" ўз ифодасини топди. Нима ҳам дердик, бизда яна 3 та учрашув қолди. Насиб этса мана шу учрашувларда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман. Ёзёвонлик мухлисларга раҳмат айтаман, улар ҳар доим ва ҳар қандай вазиятда бизни қўллаб-қувватлаб келишган - дейди Маъмурбек Қосимов.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика