Latest news

09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2

Мамазулумов, Шодмонов ва Рустамов "Олмалиқ"ни тарк этишди News

Мамазулумов, Шодмонов ва Рустамов "Олмалиқ"ни тарк этишди

Ўз олдига юқори олтиликка киришни мақсад қилган “Олмалиқ”, биринчи давра якунига кўра ижобий натижа қайд этиб турибди.

Қишқи ўқув-машғулотлари давомида таркибни сезиларли тарзда кучайтирган жамоамиз бу йил ўзгача футбол намойиш этмоқда. Ўтган йилларда баъзи ўйинларда ҳатто ўз майдонида ҳам ҳимоя ва қарши ҳужум тактикаси асосида тўп сурган футболчиларимиз, жорий мавсумда майдонда ҳужумкор ўйин кўрсатиб рақибга ҳар томонлама қаршилик кўрсата оляпти.

Ўйин статистикаларига назар ташлайдиган бўлсак, ҳар бир ўйинда ўртача 10-12 марта гол уриш имконияти бўлган хавфли ҳужумлар ташкил этиляпти. Айни вақтда жамоамиз аъзолари рақиблар дарвозасига 20та тўп киритган. Евгений Гоголь ва Зафар Полвоновлар ҳисобида 5тадан гол мавжуд. Шахбоз Эркинов ва Санжар Шоаҳмедов 3тадан гол уришга эришган. Шунингдек, Достон Абдураҳмонов, Мўйдин Мамазулумов, Зоҳир Пиримов ва Диёржон Туроповлар ҳисобида биттадан гол бор.

Жамаомизнинг биринчи давра ўйинларига қисқача тўхталадиган бўлсак, биринчи турда сафарда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан жанговор дуранг қайд этилди. Икки тўп фарқи билан олдинда бораётган ҳолда сўнгги сонияларда ғалаба қўлдан чиқарилди. Иккинчи турда ўз майдонимизда табиат инжиқликлари билан курашган ҳолда Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Учинчи ва тўртинчи турларни сафарда ўтказган жамоамиз бир хил 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Гулистонда “Гулистон” ва Самарқандда “Динамо”га қарши баҳсларда жамоамиз ғалаба қозонишига омад етишмади дейиш мумкин. Жамоа бешинчи турда ўз майдонида мамлакатнинг тўрт карра чемпиони “Бунёдкор”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Олтинчи турда сафарда “Бухоро” билан ўтган ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган ҳолда, сўнгги дақиқалардаги биргина қарши ҳужум натижасида мезбонларга 3 очко тақдим этилди.

Еттинчи турда муваффақиятсизлик ўз майдонимизда “Навбаҳор” билан давом этди. Гарчи рақиб дарвозасини уч марта ишғол бўлсакда, очко ололмадик. Сабаби, меҳмонлар бу ўйинда кам сонли ҳужумлардан самарали фойдаланиб 4:3 ҳисобида ютуқни Наманганга олиб кетди. Саккизинчи турда Ғузорга сафар уюштирган жамоамиз 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Тўққизинчи турда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 3:1 натижа билан мағлуб этилди. Ўнинчи турда Бекободда “Металлург”га 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Ўн биринчи турда амалдаги чемпион “Пахтакор” ўз майдонимизда 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ўн иккинчи турда Тошкентда “Локомотив”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Ва ниҳоят ўн учинчи турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби 4:1 ҳисобида мағлуб этилди.

Бу учрашувларда жамоа бош мураббийи жами 23 футболчи хизматидан фойдаланди. Жамоанинг ўртача ёши 25,7ни ташкил қилди. Достон Абдураҳмонов барча 13 ўйинда иштирок этган ягона футболчи бўлди. Евгений Гоголь, Мақсатмурот Шомуродов ва Зафар Полвоновлар 12тадан ўйинда майдонга тушишган.

Биринчи давра якунига кўра жамоани ҳозирча уч футболчи ҳимоячи Акмал Рустамов, ярим ҳимоячи Самандар Шодмонов ва ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов тарк этди. Ҳар уччала футболчи жамоа асосий таркиби аъзоси бўлсада, ўйинларда муқим иштирок эта олмаётганди. Жамоа раҳбарияти ва футболчи келишувига биноан шартнома бекор қилинди. Айни вақтда кетган футболчилар ўрнини тўлдириш бўйича бошқа футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика