Latest news

11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  4 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  2 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  5 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   7 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  9 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  15 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2

Максим Шацких "Пахтакор" тарихида энг кўп академия тарбияланувчисидан фойдаланган мураббий бўлди News

Максим Шацких "Пахтакор" тарихида энг кўп академия тарбияланувчисидан фойдаланган мураббий бўлди

Кеча Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Грузиянинг "Самгурали" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этганди.

Бу баҳс ўзига хос сабаб билан клуб тарихига кирадиган бўлди.  

"Асосий таркибнинг 11 нафар футболчиси ичида Санжар Қувватовдан ташқари қолган барча футболчилар "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари бўлди. Бу 9 нафар футболчимиз айни пайтда Равшан Ҳайдаров қўл остида Ўзбекистондаги Осиё чемпионатига тайёрланаётган бир пайтдаги вазият.

Кечаги таркибга назар ташласак, у ерда Муҳаммадқодир Ҳамралиев (2001, Станислав Кудряшов), Диёр Холматов (2002, Тимур Алимхўжаев ва Дилшод Нуралиев)ни катта футболчи сифатида кўрамиз. Ваҳолангки, булар энди 21-22 ёшни қарши оляптилар. 2004 йилда таваллуд топган ва Олим Шокиров қўл остида катта бўлган Абдумажидов, Поёнов, Тодоров, Ўктамов, Беглархонов ҳамда Турдимуродов. Фарҳод Нишоновнинг 2005 йилда тарбиялаганларидан Ўринбоев ва Саиднуруллаев. Яна ўйинда қатнашмаганлар орасида Хожиакбар Алижонов (1997, Жасур Абдураимов) ва Шаҳзод Азмиддинов (2000, Тимур Олимхўжаев).

"Пахтакор" жамоасининг фалсафаси академиядан таваллуд топган жамоалар билан чемпион клуб яратиш. 

Албатта, бу иш бугунча ўртоқлик ўйинида амалга ошди. Умид қиламиз, клубимиз менежерлари ва бош мураббий Максим Шацких ёрдамида Суперлига, кейинчалик ОЧЛда ҳам мана шундай натижага эришамиз", - дейилади клуб матбуот-хизмати хабарида. 

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика