Latest news

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  4 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил" News

Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"

"Андижон" бош мураббийи Максим Шацких ва футболчи Дамир Темиров ОЧЛ 2 мусобақаси 2-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" (Қатар) билан учрашувидан олдин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳаммага хайрли кеч. Рақибни яхши ўрганиб чиқдик, улар ҳақида маълумот тўпладик. Яхши футболчиларга эга шаклланган жамоа, жаҳон даражасидаги футболчилари ҳам мавжуд. "Ал Аҳли" – кучли, тезкор ва тажовузкор ўйинчиларга эга жамоа. Ўзимизга келсак, чемпионатдаги оғир ўйинимиздан сўнг кам вақт бўлган бўлса-да, яхши тайёргарлик кўрдик. Умид қиламанки, эртанги баҳсда жанг таклиф этамиз.

Бизнинг ва уларнинг чемпионати фарқ қилади. Улардаги темп, таркиб буткул бошқача. Ҳар қандай жамоада камчиликлари бўлади. Буни ҳозир очиқ айтиб ўтирмайман. Эртага майдонга тушиб, ўша нозик нуқталардан унумли фойдаланишга уринамиз.

"Андижон"дан нималарни кутиш мумкин? Биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Албатта, осон кечмайди. Ўйлайманки, эртага мухлисларимиз бизни 90 дақиқа қўллаб-қувватлаб туради. Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил. Ҳар бир ўйинда кўплаб вазиятлар яратамиз, лекин эртага бундай бўлиши қийин. Шунинг учун ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланишимиз лозим. Ишонаманки, мухлислар бизни яхши даражада ўйнашга мажбур қилади. Ижобий натижани қўлга киритиш учун майдонда астойдил меҳнат қиламиз", – деди Шацких.


"Олдинда масъулиятни ўйин кутиб турганини тушуниб турибмиз. Нафақат Андижон, балки ватан шаънини ҳимоя қиламиз. Оғир ва томошабоп баҳс бўлади. Худо хоҳласа, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Айтишим мумкинки, майдонда фамилиялар ҳал қилмайди. Ким кўпроқ меҳнат қилса, шунга яраша натижа келади", – деди Темиров.

Rating: +6   

Comments

+4   
30 sep 20:38:42
BXZ BXZ
Андижондан чиройли у́йин шиддатли хужумлар ва темир химоя оркали галаба кутаман олга Андижон . Пахтакор мухлиси .
+4   
30 sep 20:07:23
Рафик Кадиров
Андижон ватан учун бергин жон!!!
+3   
30 sep 20:58:09
Karaev Mansur
Олга Андижон Пахтакор мухлислари сен билан
+3   
30 sep 19:45:11
Uzbekistan Paxtakor
Андижонга омад. Ютади ИншаАллох. Андижонлик мухлислар трибунада, Андижон футболчилари майдонда босим килиб Ал-Ахли футболчиларини довдиратиб куйинглар, Анжанчасига. Факат галаба кутамиз Андижон. Андижонлик танишларим Тошкент гуммасини яхши курар эди. Андижон ютса узим 200 та гумма жунатаман, кутиб оласизлар.
+3   
30 sep 19:05:02
Бек 75
Факат галаба Андижон
+2   
30 sep 21:15:37
Б Х
Болельщики Ташкентского Пахтакора с вами мужики давай АНДИЖАН УЛТРАС!!!!!!
+2   
30 sep 19:15:51
IzzaTilloh Foziljonov
Xudo xoxlasa
Andijon-1
Al ahli -0

Yoki
Andijon-2
Al ahli-1
+1   
30 sep 19:15:47
IzzaTilloh Foziljonov
Xudo xoxlasa
Andijon-1
Al ahli -0

Yoki
Andijon-2
Al ahli-1
+1   
30 sep 19:04:41
Бахтиёр Ашуров
Омад сен билан Андижон!
   
01 oct 00:21:49
TOMJIQ_OLOT
Фабиo Каннавaрo Ўзбекистон терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланди

Манба: @tyxuzbek телеграм канали
-1   
30 sep 22:01:38
uzb
Reply to comment by Рафик Кадиров
Андижон ватан учун бергин жон!!!
Нимага жон бериши керак? нима Андижонлилар ватан учун уришга керяптими? Бор йуғи футбол уйнашади,хеч кимга уларни жони керак эмас
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика