Latest news

01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  16 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2

МакГрегорга мухлислик қилган Йелич, ошни яхши кўрадиган Махарадзе... "Локомотив" футболчилари билан мактаб ва коллежда савол-жавоб ФОТОГАЛЕРЕЯ News

МакГрегорга мухлислик қилган Йелич, ошни яхши кўрадиган Махарадзе... "Локомотив" футболчилари билан мактаб ва коллежда савол-жавоб ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун "Локомотив"нинг 4 нафар футболчиси Тошкент шаҳридаги мактаб ва коллежда тадбирлар меҳмони бўлишди.

Тадбирларнинг биринчиси Миробод туманидаги 110-мактабда ташкил қилинди ва унда Идрис Бикмайкин ва Николай Погребняклар қатнашишди. Унда футболчиларимиз ўқувчиларга ўзларининг футболга кириб келиш йўли, соғлом турмуш тарзи ва футболдаги фаолияти ҳақида гапириб беришди.

Кейинчалик улар ўқувчилар тақдим этган тўпларга ўз дастхатларини қўйиб беришди.

Шундан кейин футболчиларимиз Тошкент туризм касб-ҳунар коллежида ҳам шундай тадбирда қатнашишди. 

Бу сафар Игорь Йелич ва Кахи Махарадзе ҳам бизга ҳамроҳлик қилишди. У ерда легионерларимиз талабаларнинг кўплаб саволларига жавоб қайтаришди.

Игорь ўзининг фаолияти, "Пахтакор"га қарши ўйин учун тайёргарлик ҳақида гапирди ва 7 октябрда Конор МакГрегорга мухлислик қилганини маълум қилди:

- Фаолиятимни Сербияда бошлаганман. У ерда бир неча жамоаларда фаолият олиб бордим ва профессионал футболга қадам қўйдим. Грузия ва Боснияда ҳам фаолият олиб бордим. Босния орқали Ўзбекистонга келдим. Бу ердаги миллий чемпионат менга жуда ҳам ёқди. Ҳозирда "Локомотив" билан миллий чемпионатнинг пешқадами бўлиб турибмиз ва чемпионлик учун кураш олиб боряпмиз.

Кахи Махарадзе эса ўзбек футболи ва ошхонаси борасида ўз фикрларини билдирди:

- Ўзбек футболида анча вақтдан бери фаолият олиб боряпман. Шу боисдан ҳам Ўзбекистонни яхши биламан. Ошхонаси? Ҳа, менга ош жуда ҳам ёқади. Шунингдек, сузмани ҳам яхши кўраман. Бошқа ҳеч қаерда сузма еганим йўқ.

Николай Погребняк рус ва ўзбек футболи фарқлари ҳақида гапирди:

- Ўзбекистон чемпионати Россияникига қараганда бироз тезроқ ва техникага асосланган. Бу ерда юқори техникага эга футболчилар кўпроқ экан. Россияда асосан тактикага, ҳимоядаги тартибли ўйинга эътибор беришади.

Идрис Бикмайкин "Локомотив"нинг навбатдаги ўйинлари ва миллий термамизнинг мундиалда ўйнаши борасидаги саволга жавоб берди:

- "Локомотив" сўнгги йилларда катта ютуқларга эришди. Икки марта мамлакат чемпиони бўлди, уч марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Узлуксиз равишда Осиё чемпионлар лигасида ўйнамоқда. Ҳозир эса чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Жамоа яхши, тажрибали футболчилардан иборат. Улар ҳар доим жамоа учун жонини беришга ҳаракат қилади. Жаҳон чемпионати? Умид қиламанки, термамиз яқин мундиалларда қатнашади.

Жамоамизнинг маркетинг ва медиа бўлими ҳодими Маъмуржон Мамадалиев ўқиш орқали барча марраларга етишиш аниқлигини талабаларга тушунтирди:

- Ўқиш, бирор спорт тури билан шуғулланиш орқали барча орзуларингизга ета оласиз. Сизларни барча танийди, олқишлайди, телевизорда кўрсатади, матбуотда исмингиз айланади. Коллежга, мактабга бориб, шунчаки қайтиб кетишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Ўқиб, ўзингиз ёқтирган касбингизнинг сир-асрорларини ўрганиб, келажакда юртимиз учун керакли одам бўла оласиз. Бунинг учун фақатгина ўқиш ва билим олиш керак.

Шу орқали тадбирлар ўз якунига етди. Коллеж ховлисида талабалар ва қизлар футболчиларимиз билан эсдалик учун суратга тушиб олишди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика