Latest news

15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  0 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4

Мажид Мотлаҳ: "Ўйлашимча, "Ал Ваҳда" Доҳага келганида биз гуруҳда биринчи бўлган ва 1/8 финалда "Пахтакор"га дуч келмаган бўлардик" News

Мажид Мотлаҳ: "Ўйлашимча, "Ал Ваҳда" Доҳага келганида биз гуруҳда биринчи бўлган ва 1/8 финалда "Пахтакор"га дуч келмаган бўлардик"

Эртага, 26 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида нимчорак финал ўйинларига старт берилади.

1/8 финалда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши баҳс олиб боради. Бироз аввал "шерлар" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра ва ҳимоячи Анзур Исмоиловнинг матбуот анжуманида айтиб ўтган фикрларини ўқигандингиз.

Питер Хюистра: "Плей-офф босқичига тайёрмиз"

Анжуманнинг иккинчи қисмида "Истиқлол" бош мураббийи Мажид Намжо Мотлаҳга дарвозабон Саидҳусайн Ҳусайни ҳамроҳлик қилди.

М.Мотлаҳ: "Эртага жуда ҳам муҳим ўйин бўлади. Ҳар уч кунда ўйнаш жуда ҳам қийин эканлигини биламиз, лекин биз рақибга қараганда кўпроқ дам олдик. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. "Ал Аҳли"га қарши беллашувда ҳақиқий кучимизни кўрсата олдик. "Ал Шорта" ҳам кучли рақиб эди, лекин саудияликларга ўйин биз учун ҳал қилувчи эди. Эртага янги даража бошланади ва у мураккабдир. Бизда жароҳатланганлар бор, биз ўйинчиларни руҳий ва жисмоний тарафлама тайёрлай олишимиз керак. Албатта, "Пахтакор"нинг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Натижага эришиш учун ўз устунликларимиздан фойдаланишимиз лозим".


С.Ҳусайни: "Муҳим учрашув. "Пахтакор" Осиёнинг кучли жамоаларидан бири, уларда кучли ва машҳур мураббий бор. Бизнинг вазифамиз майдонга чиқиш, ғалаба қозониш ва кейинги босқичга чиқиш. Беллашувга жуда яхши тайёрландик. Биз 2 йиллик танаффусдан сўнг яна гуруҳдан чиқдик. Мураббийимиз "Истиқлол" билан олдин Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. У ҳар бир ўйинда бизга мотивация бера олади, биз имкон қадар узоққа боришни, хатто мусобақада ғолиб чиқишни хоҳлаймиз".


- Сиз "Пахтакор"дан иккита камроқ ўйин ўтказдингиз. Бу сизга устунлик берадими ёки йўқ?

М.Мотлаҳ: - Буни ижобий томони ҳам, салбий томони ҳам бор. Ижобий томони бу - биз рақибдан жисмоний томонлама яхшироқ ҳолатда бўламиз. Салбий томони эса - биз халқаро ўйинларни рақибдан камроқ ўтказдик. Ўйлашимча, "Ал Ваҳда" Доҳага келганида биз гуруҳда биринчи ўринни олган бўлардик ва нимчорак финалда "Пахтакор"дек кучли жамоага тушмаган бўлардик.


- Сизда 3 нафар кучли ва етакчи ўйинчилар бор (Гайеди, Мотаҳҳари ва Диабате). "Пахтакор" билан ўйин улар учун ўзини кўрсатиш имконияти бўлади, уларга бир қатор араб клублари қизиқишмоқдаю Кейинги мавсумда ҳам уларни олиб қола оласизми?

М.Мотлаҳ: - Гайеби, Мотаҳҳари ва Диабате биз учун муҳим ўйинчилар. Лекин, бизда яна 25 нафар футболчи бор ва уларнипнг ҳаммаси иқтидорли. Масалан, "Ал Аҳли" билан ўйинда ҳисоб 0:0 бўлиб турганда ёнимда ўтирган дарвозабонимиз жуда яхши сейвни ижро этди ва бу сейв натижага таъсир қилди.


- "Пахтакор" бу ердаги кўплаб жамоалардан фарқ қилади. Улар сиз олдин ўйнаган араб клублари каби эмас, балки европача ўйин кўрсатишади, улар жисмонан кучли. Сиз бундай рақибга қарши тайёрмисиз?

С.Ҳусайни: - Биз "Пахтакор"ни таҳлил қилиб чиқдик. Ҳақиқатдан ҳам улар бошқалардан фарқ қилади. Лекин, биз уларнинг қандай ўйнашини биламиз. Бу қийин баҳс бўлади, лекин биз кўп йиллардан бери Чемпионлар лигасида ҳаракат қилиб келамиз ва ҳамиша исталган услубдаги рақибга қарши тайёр турамиз.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Истиқлол" баҳси эртага, 26 сентябрь куни "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 20:45 (Тошкент вақти билан 22:45)да старт олади.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика