Latest news

09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  1 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  4 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  5 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  1 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  7 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  1

Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива, Вадим Абрамов стадиондан кузатиб борган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ҳақида News

Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива, Вадим Абрамов стадиондан кузатиб борган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ҳақида

Ўзбекистон Суперлигаси 2021 йилги мавсумнинг 2-турига якун ясалди.

Турнинг сўнгги учрашуви Бекободда “Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасида кечди. Мазкур учрашувда баҳс аввалида киритилган гол ўзининг ягоналагини сақлаб қолди ҳамда “Металлург” жамоаси эгаси бўлди. Биз ўйин ва унинг атрофидаги вазиятлар ҳақида сўз юритамиз.



Ўйиндан аввалги эътиборли икки жараён

“Металлург” бош мураббийи Андрей Шипилов 1-турдаги “Сурхон” жамоаси билан учрашувдаги мағлубиятдан кейин ўз ҳохишига кўра клубни тарк этишга қарор қилди. Эндиликда жамоани Жасур Aбдураимов бошқариб боради. “Бунёдкор”га қарши учрашувда эса “Металлург”ни ёрдамчи мураббий Февзи Давлетов бошқариб борди.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига март ойида бўлиб ўтадиган ФИФA кунларига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Қизиғи, бугунги учрашувда қатнашган икки жамоа футболчиларидан атиги 1 нафари Вадим Aбрамов рўйхатидан жой олган. У ҳам бўлса Лутфулла Тўраев. “Металлург” – “Бунёдкор” учрашувида эса Вадим Карленович ўйинни стадиондан кузатиб борди. “Бунёдкор”нинг 1-турда “Машъал”га қарши ўйинида ҳам Вадим Aбрамов стадионда эди.


Яна бир ҳолат эътиборимизни тортди. "Бунёдкор" клуби футболчилари ўйиндан олдин puma либосида майдонга тушиб келишди, ўйин формаси эса jako компаниясига тегишли эди.


Metallurg

Shakhzodbek Nurmatov - 5'

Superliga. Round 2

16/03/2021, 18:30

0
:
1
Finished

Bunyodkor

45'
90'
5'  Shakhzodbek Nurmatov
5'  Stanislav Andreev
17'  Stanislav Andreev
39'  Damir Temirov
55'  Shakhzodbek Nurmatov (Doniyor Narzullaev)
69'  Evgeniy Makeev
79'  Abror Toshqoziyev (Shahzodbek Gofurbekov)
80'  Doniyor Narzullaev
85'  Ixtiyor Toshpo’latov (Dilshod Rakhmatullaev)
60'  Lutfulla Turaev (Sukhrob Izzatov)
63'  Sanjar Rashidov (Farrukh Ikramov)



Юқори темп билан бошланган 1-бўлим ҳақида

Ўйиннинг илк дақиқалари анчагина юқори темп ва ҳужумлар билан бошланди. Буни қарангки, айнан шундай ҳужумлардан бири ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ самара берди. “Металлург” ҳужумчиси Шаҳзод Нурматов чап қанотдан ёриб кириб тўпни жарима майдончаси ичкарисига етказиб бермоқчи бўлди, бироқ бу узатмани траекторияси ўзгариб, тўп дарвозага бориб тушди – 1:0. Голдан сўнг ҳам бекободликлар олдинга ўтишда тиним билмадилар. Яна ўша Шаҳзод Нурматов ўзининг фаол ҳаракатлари билан жарима майдончасига кириб борди. Унга узатилган тўпга биринчи етиб келди, бироқ “Бунёдкор” посбони Равшан Ягудин тўпни олиш учун Нурматов билан тўқнашиб кетди. Бирозгина баҳсли ҳолат юзага келган бўлса-да, бош ҳакам бу вазиятда пеналти белгилади. Шундан сўнг тўп асосан майдон марказида бўлиб турди. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа олдинга боришга интилишар эди. Ўйиннинг 38-дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов зарба берди ва уни Ягудин ушлаб олди. Бекободликларнинг устунлигида кечган бўлим 1:0 ҳисоби билан ўз якунига етди.




Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива – 2-бўлим ҳақида

1-бўлимдан кўнгиллар тўлишмадими, жамоалар 2-бўлимда анчагина шиддатли ўйин кўрсатишди. Баҳсли ҳолатларда “қалдирғочлар” мураббий штабидагилар ҳам асабларини тия олишмади. 48-дақиқада “Бунёдкор” мураббийи Марат Мифтахуддинов ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди. Тошкентликларнинг нигериялик ҳужумчиси Томива бир неча бор ўз омадини рақиб жарима майдончасидан излаб кўрди. 59-дақиқада у “Металлург” ҳимоясини ёриб кириб, зарба берди, бироқ ноаниқ. 2-бўлимдаги ва ўзи умуман ўйиндаги энг хавфли вазият 74-дақиқада юз берди. Хуршид Ғиёсовнинг чамаси 20 метрлардан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб эгалик қилган Томива эса деярли бўш қолган дарвозага зарба берди, аммо ушбу зарба ҳам устунга бориб тегди. “Металлург” аъзолари ҳакамга бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор эканлигини уқтиришга ҳаракат қилишди, бироқ такрорий лавҳалардан кўриндики бу ҳам баҳсли вазият. Балки, VAR бўлганида яхшироқ билиб олиш мумкин эди. 80-дақиқада “Металлург” футболчилари яна бир бор гол уришди, бироқ инобатга олинмади. Бурчакдан узатилган тўпни Одил Абдумажидов боши билан дарвозага йўллаганди. Аммо ҳакам ҳужумда фол деб топди. 2-бўлим аввалида “Бунёдкор” мураббийи сариқ карточка олган эди, учрашув сўнггида бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

“Металлург” жамоаси 2-бўлимда 2 та мажбурий ўзгаришни амалга оширди. Ихтиёр Тошпўлатов ҳамда гол муаллифи Шаҳзод Нурматов жароҳат сабаб алмаштирилди. 1:0 ҳисоби билан ўйин ўз ниҳоясига етди ва бекободликлар мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритишди.



Мураббийларнинг фикри

Шуҳрат Мақсудов: "Лутфулла Тўраев терма жамоа йиғинидан жароҳат билан қайтганди"         

Февзи Давлетов: "Бугунги ғалаба футболчиларники бўлди"     



3-тур олдидан
 

Келаси турни “Металлург” жамоаси Муборакнинг “Машъал”ига қарши ўтказади. Муборакликлар мавсумда ҳали очко олишмади ва уй учрашувида бунга ҳаракат қилиб кўришади. “Металлург” “Бунёдкор” 1-турда енгган рақиб майдонига сафар қилган бўлади.

“Бунёдкор” жамоаси 3-турни ўз майдонида, “Aндижон”га қарши ўтказади. Aндижонликлар бу турда 3 очколик бўлишдилар. Очколари-ю, тўплар нисбатлари ҳам бир хил бўлган икки жамоа Тошкентда куч синашишади.





Оғабек Самисов тайёрлади

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика