Latest news

16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  2 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  17 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  1 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  28 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  3 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  8 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  3 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  14 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  42 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  13

Мадридда парижлик "бойваччалар" "қироллар" билан учрашишади, "Драгау"да эса тажовузкор футбол News

Мадридда парижлик "бойваччалар" "қироллар" билан учрашишади, "Драгау"да эса тажовузкор футбол

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал доирасидаги яна иккита беллашуви бўлиб ўтади.

Асосий учрашув Мадридда ўтадиган бўлса, "Драгау"даги тўқнашув ҳам нейтрал футбол иҳлосмандларига ажойиб футбол томошасини тақдим этиб беришига шубҳа йўқ.


FC Porto

Champions League Final Stage . Round 1/8

15/02/2018, 00:45

5
:
0
Finished

Liverpool

Sadio Mane - 25', Mohamed Salah - 29', Sadio Mane - 53', Roberto Firmino - 69', Sadio Mane - 85'

Stadium: Estadio do Dragao, 47718 spectators

Referee: Daniele Orsato

45'
90'
46'  Otavio (Jesus Corona)
62'  Yacine Brahimi (Abdul Majeed Waris)
74'  Tiquinho Soares (Goncalo Paciencia)
25'  Sadio Mane
25'  Georginio Wijnaldum
29'  Mohamed Salah
29'  James Milner
53'  Sadio Mane
53'  Roberto Firmino
69'  Roberto Firmino
69'  James Milner
75'  Jordan Henderson (Joel Matip)
79'  Trent Alexander-Arnold (Joseph Gomez)
80'  Roberto Firmino (Danny Ings)
85'  Sadio Mane
85'  Danny Ings

Европа чемпионлар лигасининг собиқ чемпионларининг ўзаро қарама-қаршилиги анча қизиқарли ўтиши табиий. Бу иккала жамоалар мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишади. "Порту" ўз уйидаги учрашувларда анча ишончли ўйнайди. Сержиу Консейсау бошчилигида жамоа барча турнирларда 24 учрашувдан  буён мағлубият нималигини билмай келмоқда. Жамоанинг ички чемпионатдаги ишлари ҳам кўнгилдагидек кечмоқда. "Аждарлар" айни пайтда ўзларининг юқори спорт формасида. Консейсау шогирдлари тажовузкор футбол намойиш этишни ўзлаштиришган.

"Порту"нинг рақиби эса ўзига ўхшаган тажовузкор футболни хуш кўрувчи "Ливерпуль". Юрген Клопп ҳар қандай шароитда ўзининг услубидан воз кечмайди. "Ливерпуль"нинг АПЛдаги ишлари яхши кетмоқда. Лекин "қизиллар"нинг чемпионлик учун имкониятлари деярли қолмаган. Шу боисдан ҳам Клопп бор эътиборини ЕЧЛдаги баҳсларга қаратади. "Ливерпуль" жорий мавсумда Европа чемпионлар лигасида ўзгача иштиёқ билан ўйнамоқда. Жамоа гуруҳ босқичида фантастик сермахсулликни намойиш этди. Юрген Клопп бугунги Португалияда кечадиган ўйинда ҳам Клопп Консейсауга ҳужумкор ва тажовузкор футбол таклиф этишига шубҳа йўқ.

Real Madrid

Cristiano Ronaldo - 45', Cristiano Ronaldo - 83', Marcelo - 86'

Champions League Final Stage . Round 1/8

15/02/2018, 00:45

1
:
3
Finished

Paris Saint-Germain

Adrien Rabiot - 33'

Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 78158 spectators

Referee: Gianluca Rocchi

45'
90'
33'  Isco
45'  Cristiano Ronaldo
68'  Karim Benzema (Gareth Bale)
78'  Nacho Fernandez
79'  Casemiro (Lucas Vazquez)
79'  Isco (Marco Asensio)
83'  Cristiano Ronaldo
86'  Marcelo
86'  Marco Asensio
15'  Neymar
25'  Giovani Lo Celso
33'  Adrien Rabiot
64'  Adrien Rabiot
66'  Edinson Cavani (Thomas Meunier)
84'  Giovani Lo Celso (Julian Draxler)
90'  Thomas Meunier

Куннинг ёки туннинг энг муҳим ва узоқ кутилган тўқнашуви Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. "Реал" ёздаги трансферлари билан бутун дунёга шовқин солган ПСЖга қарши. Мухлислар Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалидаёқ катта ўйин гувоҳига айланишади. Неймар етакчилигидаги парижликлар Мадридда ЕЧЛнинг амалдаги соҳибларига қандай қаршилик кўрсатишлари қизиқ.

"Реал"нинг Ла Лигадаги тушунарсиз иштироки ва жамоадаги тушунарсиз кайфият бу ўйинга таъсир кўрсатиши мумкин. Айни пайтда "Реал" ПСЖга нисбатан тушкун кайфиятда. Мадридликлар узоқ йиллардан буён илк бор жорий мавсумда ЕЧЛ ғолиблиги учун фаворитлар қаторидан тушиб қолишмоқда. Лекин "Реал"нинг европа майдонларидаги бой тажрибасини унутмаган маъқул. Ла Лигадаги муваффақиятсиз ўтаётган мавсум туфайли Зидан яна бор эътиборини ЕЧЛга қаратишига тўғри келади. Ўз-ўзидан Европа чемпионлар лигасида кетма-кет ғолиб бўлиб, бу борада хет-трик қайд этиш "Реал"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсадига айланади.

ПСЖнинг олий мақсади Европада тож кийиш. Улар учун ички чемпионатдаги муваффақият қониқарли бўлмайди. ПСЖ қанчалик катта трансферларга қўл урмасин, кетма-кет Францияда тенгсиз бўлмасин, барибир ҳали жаҳон миқиёсидаги топ жамоага айлангани йўқ. Бунинг учун улардан ЕЧЛда чинакамига натижа кўрсатиш талаб этилади. ПСЖ айни пайтда Франциянинг гранд жамоаси. Европа грандига айланиш учун эса жамоа бу каби катта ўйинларда муваффақият қозониши ва ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритиши лозим.

ПСЖнинг ишонган "учлиги"

Бунга ПСЖ қанчалик тайёр эканини бугунги Мадриддаги баҳсда қисман кўришимиз мумкин бўлади. "Реал" қанчалик тушкун кайфиятда бўлмасин ёки ПСЖ  айни пайт қанчалик йиртқич кўринсада, бу каби катта афишали учрашувларда ушбу жиҳатлар иккинчи даражага тушиб қолади. Ўйин статуси ва аҳамияти ҳар қандай ҳолатдаги футболчиларни уйғота олишга қодир. Бунақанги учрашувлар учун ортиқча мотивация шарт эмас. Тўқнашувнинг афишасини ўзиёқ футболчилар учун улкан мотивация беради.

"Реал" - ПСЖ қарама-қаршилигида жамоалар йўл қўйиши мумкин бўлган кичик хатолар қимматга тушади. Зидан ёки Эмери жамоасини айнан шу каби хатоларга йўл қўймасликлари учун керакли даражада тайёрлай олишларига кўп нарса боғлиқ.

Қисқа қилиб айтганда, даҳшатли тўқнашувни илк сеанси бугун тунда, Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида қўйилади. Кейинги ҳал қилувчи сеанс эса Парижда намойиш этилади.


Демак бугун тунда парижлик "бойваччалар" мадридлик "қироллар"га қарши...

ЕЧЛ. Бугунги ўйинларга тахминий таркиблар

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика