Latest news

20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 20:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Оқ-тепа", "Навбаҳор" – "ФарДУ"  5 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  4 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  2 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  3 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   17 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  30 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

"Маъданчилар" "кончилар"га қарши ёхуд Тошкент вилояти дербисида қайси клуб ғалабани тантана қилади? News

"Маъданчилар" "кончилар"га қарши ёхуд Тошкент вилояти дербисида қайси клуб ғалабани тантана қилади?

Анталияда йиғин ўтказган икки клуб чемпионат 1-турида ўзаро тўқнаш келишади.

Биз мазкур дерби олдидан жамоаларнинг мавсумолди ўртоқлик ўйинлари, янги мавсум учун қайдномалари ҳамда ўзаро ўйинлар тарихига назар соламиз.

"Металлург" ва АГМК деярли барча жамоаларимиз сингари мавсум тадоригини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борди. Эътиборлиси, ҳар икки клуб 5 тадан назорат учрашувида иштирок этди – натижалар ҳам мос равишда бир хил (2 та ғалаба, 2 та дуранг, 1 та мағлубият)

Икки жамоанинг хорижий йиғиндаги натижалари: 

5 февраль.  "Металлист" (Украина) – "Металлург" 1:2 

9 февраль. "Заря" (Украина) – "Металлург" 2:2

12 февраль. "Металлург" – "Алашкерт" (Арманистон) 0:1

15 февраль. "Вайле" U-19 (Дания) - "Металлург" 1:3

16 февраль. "Дила" (Грузия) – "Металлург" 0:0

7 февраль. АГМК – "Каспий" (Қозоғистон) 2:0

10 февраль. АГМК – "Нефтехимик" (Россия) 3:4

15 февраль. АГМК – "Ауда" (Латвия) 1:1

17 февраль. АГМК – "Инджия" (Сербия) 1:1

19 февраль. АГМК – "Атирау" (Қозоғистон) 1:0

Испаниялик мутахассис Луисма Эрнандес қўл остидаги "маъданчилар" янги мавсум учун қуйидаги футболчиларни рўйхатдан ўтказди:

1.Ҳумоюншох Сайётов, 2.Салохиддин Иргашев, 3.Акбар Абдурасулов, 4.Одил Абдумажидов, 5.Аббос Отахонов, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Ислом Исоқжонов, 8.Саламат Қуттибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Шоҳназар Норбеков, 11.Дамир Темиров, 12.Александр Лобанов, 13.Камрон Муратов, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев, 16.Жасур Холтўраев, 17.Фарруҳ Ҳожибеков, 18.Фозил Мусаев, 19.Эргаш Исмоилов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 23.Абдувосит Воситжонов, 25.Шаҳзод Нематжонов, 26.Ҳакимхон Аламхонов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Носир Абдусаломов, 29.Диёр Тоиров, 30.Иброҳим Ибрагимов, 31.Муҳриддин Салоҳиддинов, 47.Воҳид Охтаев, 55.Арслон Баҳромов, 61.Жасур Асатов, 80.Фарруҳ Иброҳимов, 87.Акмал Ортиқов, 90.Жасур Ашуров, 94.Фарҳод Бекмуратов, 97.Муҳаммадали Алиқулов, 99.Владимир Вагин

Миржалол Қосимов бошчилигидаги "кончилар" эса янги мавсумда қуйидаги футболчиларнинг хизматларидан фойдаланишади:

1.Ботирали Эргашев, 2.Акром Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Анзур Исмоилов, 6.Ихтиёр Холмўминов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Зафар Полвонов, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Мурод Тошматов, 12.Дилшод Ёқубов, 14.Бобур Собиров, 15.Андрей Мишенко, 17.Санжар Турсунов, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 23.Александр Касьян, 27.Мартин Боаке, 29.Искандар Бўсинов, 31.Аҳмадулло Муқумжонов, 32.Азамат Халилов, 33.Нодир Абдихолиқов, 34.Бунёд Турғунбоев, 35.Валижон Раҳимов, 36.Сарвар Мирзаев, 37.Зоҳид Раҳимов, 38.Суннатилло Абдуғаниев, 39.Отабек Шерғозиев, 40.Зуфаржон Акбаров, 41.Санжар Жумабоев, 42.Асад Каримов, 43.Асаджон Азимжонов, 44.Мурот Эрматов, 45.Жамолиддин Ҳикматов, 46.Амал Исматов, 52.Иззат Хайитбоев, 63.Алишер Жалилов, 70.Мирғиёс Сулаймонов, 77.Нодир Абдураззоқов, 88.Сияваш Хагнозари

4 март кунги баҳс жамоаларнинг чемпионат доирасидаги ўзаро 29-беллашуви бўлади. Ушбу ўйинларнинг 13 тасида олмалиқликлар, 12 тасида бекободликлар зафар қучишган, 3 та ўйинда эса муроса кўчаси танланган. Тўплар фарқи – 50:47 (АГМК фойдасига). 

Жамоаларнинг ўзаро кечган сўнгги 10 учрашувида қуйидаги натижалар кузатилган: 

18.05. 2017. "Олмалиқ" – "Металлург" 1:0

26.10.2017. "Металлург" – "Олмалиқ" 3:2

10.05.2018. "Металлург" – "Олмалиқ" 0:1

17.08.2018. "Олмалиқ" – "Металлург" 2:3

28.06.2019. АГМК – "Металлург" 1:1

27.07.2019. "Металлург" – АГМК 2:1

29.02.2020. АГМК – "Металлург" 1:1

12.09.2020. "Металлург" – АГМК 1:0

19.06.2021. АГМК – "Металлург" 2:0

21.10.2021. "Металлург" – АГМК 0:1

Юқоридаги натижаларга назар ташласак, икки жамоа деярли тенг кучга эга эканлиги кўринади. Албатта, Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК охирги йилларда юқори марраларни забт этмоқда. Кетма-кет икки йил Ўзбекистон Кубоги финалчиси (2019, 2020)га айлангани ва кетма-кет икки йил Суперлигада 3-ўрин (2020, 2021)ни банд этгани бежиз эмас. 

Шу билан бирга, бекободлик мухлислар "Металлург" ўтган мавсумдан етарлича хулоса чиқарганига умид билдириб, жамоа ўз майдонида мазмунли ўйин кўрсатишини кутаётганини унутмаслик лозим. 

Маълумот ўрнида, Тошкент вилояти дербисини Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Зуфар либоев ва Фарҳод Усмонов кўмаклашади.

Айтиш жоиз, аслида режага кўра, "Металлург" ҳамда АГМК ўртасидаги бўлажак учрашувида ВАР тизими ишлаши лозим эди, аммо ўйиндан 2 кун олдин ЎзПФЛ VAR технологияси ишлаши учун телевидение кўчма студияси зарур бўлишини, айни пайтда эса ЎзМТРКга тегишли телестудиялар бошқа расмий тадбирларда ҳозир бўлиши кўзда тутилгани боис мазкур ўйинда тизимдан фойдаланилмаслигини маълум қилди.

4 март, жума

18.30, "Металлург" – АГМК

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Равшан Абдивоҳидов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Владимир Назаров.

Эслатиб ўтамиз, АГМК футболчилари Амал Исматов, Александр Касьян дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборса, Анзур Исмоилов жароҳат туфайли майдонга тушмайди.

Тошкент вилояти футбол ишқибозларини XXXI миллий чемпионат старти билан муборакбод этган ҳолда жамоалардан шиддатли ўйин кутиб қоламиз!

Шерзод Нурматов 

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика