Latest news

16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  12 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  8 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8

Любинко Друлович: “Мисрга қарши қизиқарли ўйин бўлади” News

Любинко Друлович: “Мисрга қарши қизиқарли ўйин бўлади”

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин олдидан терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Миср терма жамоаси Африкадаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Шундай экан, олдинда бизни кучли рақибга қарши қизиқарли учрашувлар кутиб турибди. Биз учрашувда ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз ва умид қиламанки, стадионга йиғилган мухлисларни хурсанд эта оламиз. Бунинг учун эса андижонлик ишқибозлар ҳам жамоамизни фаол тарзда қўллаб-қувватлашларига ишонаман. Қолаверса, таркибимизда ажойиб футболчилар бор ва улар ўз вақтида Осиё чемпионига айланишган. Бундай рақибга қарши баҳсда ўзларини кўрсата оладилар, деб умид қиламан.

 Умуман олганда, Миср терма жамоаси ҳақида маълумотларга эгамиз. Футболчиларимиз ҳам эртага қандай рақибга қарши майдонга тушишларини яхши билиб турибдилар. Биз Мисрнинг ўйинларини жамоавий тарзда ҳам кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Мухлисларни қизиқарли тўқнашув кутиб турибди.

 Таркибимизда йўқотишлар йўқ эмас. Бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоамизга чақирилишган бўлса, Ислом Кенжабоев билан Жасур Яхшибоевда жароҳатлар бор. Албатта, таркибимизда янги номлар ҳам йўқ эмас. Бу ўйин эса улар учун ўзларини кўрсатишга бўлган имконият. Олимпия терма жамоасида ўзини кўрсатган ўйинчилар миллий термага ҳам жалб этилмоқдалар. Ўйлайманки, таркибимиздаги ҳар бир ўйинчи ҳам миллий термада тўп суришни истайди. Бунинг учун эса улар ўзларини ҳар томонлама кўрсата олишлари лозим. Бу борада эса ҳар бир футболчимизда бундай имконият бор. Олдимизда Осиё чемпионати мусобақаси турибди. Аста-секин ушбу мусобақага тайёргарлик кўриб боряпмиз. Ҳаммаси режамиз асосида давом этмоқда", - деди  Любинко Друлович.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика