Latest news

19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  8 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  9 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  17 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  4 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0

"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью News

"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бугундан бошлаб Тошкентда қишки ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки босқичига киришди.

Виталий Левченко бошчилигидаги мураббийлар штаби дастлабки кунги машғулотларда енгил юкламалар берилди.  Тўп билан машқлар бажарилди. Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Бевосита таркибга келсак, Нурилло Тўхтасинов, "Бухоро"дан Ҳумоюн Шербўтаев ижарадан қайтда, "Нефтчи" учун бегона бўлмаган Анвар Ғофуров, ёш дарвозабон Асрор Кенжаев, Сардор Хурсандов ва бошқа бир қатор ёш футболчилар келиб қўшилди.  Ҳумоюн Шербўтаев ёзда клуб билан 2 йиллик шартнома имзолаб "Бухоро"га ижара асосида ўтганди. Жамоани ҳозирга қадар тарк этганлар, Шерзод Каримов, Дарко Станоевич, Машҳур Муҳаммаджонов, Евгений Конюхов, Саламат Қуттибоев, Ойбек Қиличев, Сирожиддин Қўзиев. Аброр Исмоилов ва Шаҳзод Убайдуллаев борасида ҳозирча вазият 50/50 бўлиб турибди. 



Расман: Нурилло Тўхтасинов - "Нефтчи" футболчиси!


Олексей Ларин ва Лутфулла Тўраев эртага, Владимир Ежуров шу ҳафтада жамоа ихтиёрига етиб келиши кўзда тутилган. Йиғиннинг бу босқичи 24 декабрь санасига қадар давом этади. 

- Виталий Григорьевич дастлаб тайёргарлик ва йиғин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Йигитлар яхши ва кўтаринки руҳда йиғилишди. Умуман олганда жамоанинг ўзагини сақлаб қолдик. Йиғин давомида бир нечта ёш футболчиларни кўриб олишни режалаштирганмиз. 6 январь санасидан машғулотлар Туркияда давом этади. У ерда легионерлар ҳам келиб қўшилади. Улардан муносибларини танлаб оламиз. 

- Жамоанинг етакчиси ва қайсидир маънода "мотори" Лутфулла Тўраев жамоада қолиш масаласига аниқлик кирита оласизми?

 Лутфулла Тўраев жамоамизда қолади. Айни пайтда даволаниш жараёнини ўтказмоқда. Бу борада ҳаммаси жойида. 

- Яқинда "Нефтчи" раҳбариятида ўзгариш бўлди. Бу режалар ва мақсадларга таъсир қилмайдими?

- Клубда раҳбарият ўзгариши ҳар доим юз берадиган ҳолат. Қандайдир ҳавотирли томони йўқ. Ишимиз режа асосида давом этади. 

- Туркиядаги йиғинда легионерлар келиши ҳақида айтдингиз. Фикримча, бу жуда қийин жараён. Чунки шу пайтгача жамоада ярим мавсум ўйнаб фойда келтирмаган хорижлик футболчилар ҳам тўп тепди...

- "Нефтчи"га ҳақиқатдан ҳам ёрдам берадиган легионер жалб қиламиз. Жамоамизда сифат тушиб кетмаслиги учун ҳам футболчиларнинг сифатлисини таклиф қиламиз. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика