Latest news

23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  0 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  2 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  10 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1

Луис Суарес: «Фаолиятимдаги энг муҳим турнир Россияда бўлади» News

Луис Суарес: «Фаолиятимдаги энг муҳим турнир Россияда бўлади»

Ўтган ҳафта Европа миллий чемпионатларининг энг яхши тўпурари учун таъсис этилган индивидуал соврин - «Олтин бутса» ўз эгасига топширилди.

Эътиборлиси, мавсум-2015/2016 лауреати - Луис Суарес тилларанг пойафзални қайсидир машҳур шахс эмас, балки ўз фарзандлари қўлидан қабул қилиб олди.

Мана, Каталониядаги қадимий пиво заводи иккинчи марта «Олтин бутса»ни «Барселона» ҳужумчиси Луис Суаресга топшириш манзили сифатида танланди. Бундан роса 2 йил муқадддам «Ливерпуль» сафида 31 гол урган уругвайликни айнан шу жойда еврофутбол мавсуми-2013|2014нинг энг яхши голеадори сифатида шарафлагандилар. Луис тақдимот маросимидан бир неча ой муқаддам «Барселона»га ўтган, бироқ ЖЧ-2014даги «тишлаш саҳнаси» (эсингизда, албатта, у италиялик Жоржо Кьеллинини тишлаб олганди) туфайли майдонга тушолмаётганди. Умуман, Суарес «Олтин бутса» лауреатига айланганидан сўнг «Барса» томонидан сотиб олинган бешинчи футболчи бўлганди. Зеро, Каталония клуби унгача Ханс Кранкль («Рапид»), Христо Стоичков (ЦСКА С.), Хенрик Ларссон («Селтик») ва Тьерри Анри («Арсенал»)ни ҳам улар айнан нуфузли совринга эга чиқишганидан кейин ўз сафига қўшиб олганди. Мана, Суарес 4 нафар ўтмишдошидан фарқли ўлароқ, «Олтин бутса»ни яна бир марта ўзига «бўйсиндирди» - «Барселона» либосида урган голлари воситасида. Эслатма, уругвайлик ўтган мавсум Испания Ла-лигасида 40та голдан хирмон ясади ва бу билан жамоадоши Лионель Месси ҳамда «Реал» голеадори Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.

Айтиш жоиз, Суаресгача «Барселона»нинг атиги 2 нафар футболчиси Европа миллий чемпионатларининг энг яхши тўпурари бўлганди - бразилиялик Роналдо (мавсум-1996|1997да) ва аргентиналик Лионель Месси (2009|2010, 2011|2012 ва 2012|2013 йиллар мавсумида). Леонинг рекорд натижа - 50та гол билан соврин соҳибига айланганини ҳам айтиш ўринли. У бу сафар тақдирлаш маросимига меҳмон сифатида ташриф буюрди. Неймар эса Суаресни воқеа жойида табриклаганлар орасида кўрингани йўқ. Бироқ бундан ваҳима кўтариш шарт эмас. Чунончи, баённомага биноан, тадбирда «Барса» сардори ва унинг ўринбосарлари қатнашишди. Яъни Мессидан ташқари, Андрес Иньеста ва Серхио Бускетс ҳам ҳозир бўлишди. Фақат яна бир вице-сардор - Маскерано йўқ эди.

Месси биринчи қаторда Иньеста ва Бускетс ўртасидан жой олди ва мониторда Суареснинг ўтган мавсумдаги голларини кулиб-мириқиб томоша қилди. Лауреатнинг ўзи эса биринчи сафнинг бошқа томонида фарзандлари ва ўта баланд пошнали пойафзалда зўрға ҳаракатланган хотини қуршовида ўтирди. «Орзумни амалга ошириб, яна шу ерга келганим учун аввало, «Барселона»га миннатдорчилик билдираман, - деди Суарес саҳнада виқор билан туриб. - Ушбу соврин бутун жамоа ва клубдошларим хизмати самарасидир. Зеро, шерикларимнинг ажойиб узатмаларисиз бунчалик кўп гол уролмасдим».

2 йил олдинги тақдирлаш маросимига «Ливерпул»да Суаресга устозлик қилган Кенни Далглиш таклиф этилган ва ҳужумчи совринни унинг қўлидан қабул қилганди. Бу сафар  «Олтин бутса»ни лауреатнинг фарзандлари - қизи Дельфина ва ўғли Бенжамин топширишди. Соврин битта, лекин ташкилотчилар болаларни ўксиб қолмасликларини таъминлашди. Яъни иккисига ҳам «Олтин бутса»нинг кичик нусхасини тайёрлаб қўйишганди. Луис фарзандларини қучоқлар экан, маълум вақт ҳаттоки, уларнинг қўлидан «бутса»ни олишни унутиб қўйди, чоғи. Умуман, у ўзини бироз ғалати тутди. Дейлик, ESM (Европа спорт нашрлари ассоциацияси) журналистларига расмий интервью бериш пайти Суаресдан «Олтин бутса»ни стол устига қўйишини илтимос қилишди. Уругвайлик эса совринни қаерда қолдирганини эслолмаётганини маълум қилди. Тўғри, маълум қидирув ишларидан сўнг «бутса» топилди, аммо паришонхотир футболчи интервьюдан сўнг уни яна стол устида назоратсиз қолдириб кетди. Аниқроғи, ўз хурсандчилигини Месси, Иньеста, Бускетс ва бошқа яқинлари билан баҳам кўришга шошилди. Боз устига, уругвайлик тўпурар  охирги хатти-ҳаракати билан ҳам кўпчиликни ажаблантирди: совринни эҳтиётсизлик билан машинаси юкхонасига ташлади-да йўлга тушди. Демак, у манзилга етиб боргунича нуфузли «бутса»нинг кескин бурилишларда борт ичида роса юмалагани аниқ...

- 2 йил олдин «Ливерпуль» учун урган голларингиз билан «Олтин бутса»га муносиб чиққан эдингиз, энди бундай муваффақиятни «Барселона»да такрорладингиз. Ортда қолган вақтда нималар ўзгарди?


- Шахсан ўзимда ўзгариш йўқ, менимча. Йирик натижаларга эришиш йўлида ўша иштиёқ ва мақсадлар билан ўйнашда давом этяпман. Жамоа билан қўлга киритилаётган совринлар эса худди мана бу «бутса» каби индивидуал мукофотларни ютишга ҳам ёрдам бермоқда.

- 2та «Олтин бутса»дан қай бирини ютиш қийинроқ бўлди?


- Мен Англияда ўйнаган вақт «Ливерпуль» чемпионлик унвони учун курашадиган жамоа саналмасди. Шунинг баробарида инглиз футболи анчайин мураккаб ва катта куч талаб этади. Шу нуқтаи назардан олсак, эҳтимол, биринчи соврин кўпроқ аҳамият касб этар... Аммо Испанияда тўп суриш ҳам осон эмас. Фарқи шуки, «Барселона»даги шерикларим «Олтин бутса» ютишим нисбатан осонроқ бўлиши учун чиндан ҳам, катта ёрдам беришди. Буни очиқ тан олишим жоиз.

- Айниқса, Мессининг кўмаги яққол сезилди - у чин юракдан голли «пас»лар билан таъминлашдан ташқари, пенальти тепиш ҳуқуқини ҳам сизга берди. Шундайми?


- Барча жамоадошларим роли катта, лекин Месси алоҳида ўрин тутади, барибир. Айни пайт жаҳоннинг энг кучли футболчиси билан ёнма-ён тўп сураётганимдан хурсандман. Умид қиламанки, вақтлар келади ва насиб этса, набираларимга ўз замонасининг буюк футболчиси билан бирга тўп сурганим, унинг нафақат ажойиб ўйинчи, балки шундай инсон бўлганини тўлқинланиб гапириб бераман.

- Бундан 10 йил олдин Уругвайдан Голландияга йўл олгандингиз. Айни пайт ўша кўчиб ўтишга қандай қарайсиз ва ўз интервьюларингизда «Аякс»га қайтишни хоҳлашингизни айтишингиз боиси нима?


- Мудом такрорлаб келаман: деярли барчасини айнан Голландияда ўрганганман. Бу мамлакат - футбол мактаби. Голландиядаги ҳаёт мени ҳар жабҳада кучайишга мажбурлади ва ҳам жисмонан, ҳам руҳан, шунингдек техник томондан сезиларли даражада ўсдим. Албатта, қачондир Голландияга қайтиб, барчасига миннатдорчилик билдиришни истайман. Айниқса, «Аякс» олдида таъзимдаман. Зеро, шу клуб туфайли кучли футболчига айланиб, бутун Европада танилдим.

- Ўзи Европа миллий чемпионатларининг энг яхши тўпурари бўлишга ишончингиз комилмиди? Умуман, ўз кўрсаткичларингиздан ҳайратланяпсизми?


- Қандайдир ҳайрат хусусида гапиришим нотўғри. Лекин фаолиятимнинг ҳар бир босқичига дахлдор ўсишдан қониқиш ҳиссини туйиб, ғурурланишим рост. Илк босқични биринчи жамоам - Уругвайнинг «Насьональ» клубида ўтадим, кейин Голландияда кичик ҳисобланувчи «Гронинген» сафида жуда яхши ўйнаб, «Аякс»га йўл олдим. Шу тариқа «Ливерпуль» назарига тушдим ва мана, ниҳоят, ҳамма орзу қиладиган «Барселона»даман. Хуллас, барчаси ажойиб ривожланди ва босиб ўтилган йўл туфайли ғурурлансам арзийди. Бошқача ифода этганда, ўз мақсадларимга бирин-кетин эришяпман. Шундай экан, қайсидир қарордан афсусланишимга асос йўқ.

- Россия-2018 мундиали сиз учун фаолиятингиздаги энг муҳим турнир эканлигини тасдиқлай оласизми?

- Ҳа, албатта. Жаҳон чемпионати - энг асосий мусобақа. Бироқ Уругвай термаси аввало, саралаш босқичи тўсиғини енгиб ўтиши лозим. Умид қиламанки, бўлажак мундиал ҳозирги миллий жамоамиз учун энг яхшисига айланади. Тўғри, ЖАРда қайд этилган натижамизни яхшилаш жуда мушкул эканлигини ҳам тушунаман.

- ЖЧ доирасидаги ўйинларни Россиянинг қайси шаҳрида ўтказишни кўпроқ хоҳлардингиз?

- Муайян битта шаҳарни айтолмайман. Шунчаки, терма жамоамиз билан Россия мундиалига бориб, энг яхши ўйинларимизни кўрсатсак, бас.

- Футболчи сифатида кўчада улғайгансиз. Айтингчи, кўча футболи сизга қандай қўшимча хусусиятларни берган?


- Кўча тарбиясидан олинган асосий сифатлар - курашиш иштиёқи ва оғриқдан нолимаслик. Дейлик, агар ўзимни чиндан ҳам, ўта ёмон ҳис қилмасам, ҳеч қачон мени алмаштиришларини сўрамайман. Атрофимдаги кишилар буни тўла-тўкис тасдиқлашлари мумкин. Болалик йилларидаги қийинчиликлар мени янада кучли бўлишга ундаган. Мисол учун, бутса сотиб олишга пул тополмасдим, лекин шунда ҳам ўйнайверганман. Хуллас, бугунги даражага етишимда ўша қийинчиликлар катта ўрин тутди.

- Хўш, ёш футболчиларга қандай маслаҳатлар бера оласиз?


- Ҳар бир футболчи аввало, ўзлигини сақлаб қолиши, имконияти чекланган бўлсада, салоҳиятига ишониши зарур. Яна иштиёқни йўқотмаслик муҳим. Болаликда шундай давр бўладики, сиз савия бобида қайсидир шеригингиздан ортда қоласиз. Ўз мисолимда айтсам, мен бундай ҳолатга эътибор қаратмай, доимо кучли эҳтирос билан ўйнашга уринганман. Айнан шундай ёндашув кучайишимга олиб келди, менимча.

- Кўплаб имкониятларга эга бўла туриб, «Барселона» учун ҳали бирорта гол урмаган  Пако Алькасерга аталган маслаҳатингиз ҳам борми?


- Пако - мудом ўрганишга интиладиган йигит. Ўйлайманки, у барча жиҳатларни вақтида илғаяпти ва «Барселона»да муваффақиятга эришиш ишқида ёнмоқда. Менимча, Пако жамоамизга ҳали кўп наф келтиради. Ўзи биринчи ўйинлар оғир кечиши табиий. Лекин Алькасер голлари ҳисобини очиб олиши билан ҳаммасини ўнгласа керак.

- Бошқа бир жамоадошингиз - тер Штегеннинг ўйин услубида таваккалнинг улуши кўпроқдай. Ҳарқалай, «Барселона» шу туфайли бир неча ғалати голларни қабул қилди - ўтган мавсум «Атлетик» ва «Рома»дан, жорий чемпионатда «Сельта»дан. Бундай дарвозабон жамоа ишончига путур етказмаяптими?


- Жамоамиз ўйин фалсафаси айнан голкипердан бошланиб, «тўққизинчи рақам» билан тугайди. Тер Штеген - ажойиб посбон, хатолар эса ҳаммада бор. Шунчаки, дарвозабонники яққол кўзга ташланади. Унутмайлик, ҳар бир хато дарвоза қўриқчиси масъулиятини янада оширади. Демоқчиманки, биз тер Штегенни қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак. Шунда у энг яхши ўйинларини кўрсатади. Аслида тер Штеген юқори савияли кипер - ҳам қўллари, ҳам оёқлари билан зўр ўйнайди.

- ЧЛнинг охирги турида «Манчестер Сити»ни 4:0 ҳисобида енгдинглар. Бу жамоа Англияда чемпион бўлиши мумкинми?

...


Интервьюнинг қолган қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика