Latest news

02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  3 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2

Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин" News

Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Луис Качорри сайтимизга интервью берди.

"Шуни айтишим керакки, ажойиб ўйин бўлди, чунки 0:2 ҳисобида ортда қолатуриб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозониш ҳар доим кучли ҳис-туйғуларни уйғотади. Мен учун беллашув янада кўпроқ аҳамиятга эга, чунки ушбу учрашув "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин. "Андижон" билан ўйиндан кейин шартномам тугайди ва яхши таассуротлар билан кетишни хоҳлайман... 

Қолиш-қолмаслигим ҳақида ҳали билмайман, лекин мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчуман, чунки улар мени бутун йил давомида қўллаб-қувватлаб келишди. Шунинг учун, гол урганим ёки урмаганлигимдан қатъи назар, мухлислар доимо мен билан бирга ва мен бундан бахтиёрман. Бу ғалабадан хурсандман ва муваффақиятни мухлисларимизга бағишлайман.

Ҳа, мен жамоам учун муҳим гол урдим. Бу гол ҳал қилувчи лаҳза эди. Бу – футбол. Мен ҳар доим гол уриш имкониятим борлигига ишонаман. Шунинг учун майдонга чиқдим, имкониятлар бўлишига ишончим комил эди ва гол урдим", деди 27 ёшли футболчи.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика