Луис Энрике: "Биринчи бўлимда ўйинни назорат қила олмадик"
27 mar 2022 13:13
News
Луис Энрике: "Биринчи бўлимда ўйинни назорат қила олмадик"
Испания термаси бош мураббийи Луис Энрике Албания (2:1) термасига қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Ушбу рақиб билан ўйин осон бўлмаслигини билардик. Учрашувнинг дастлабки бўлимини тўпсиз ўтказдик, кўп куч йўқотдик. Демак, жамоа ўйинни назорат қилмадик. Иккинчи бўлимда эса бироз яхшироқ ўйин кўрсатдик. Йигитлар ташаббусни қўлга олиб, кўплаб вазиятлар яратиши ва 90-дақиқада яхши гол уришди. Ҳимоянинг ўйинидан мамнунман. Биздаги ҳужум чизиғи эса исталган пайтда ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин эди.Барселонада мағлуб бўлиш мен учун оғир бўларди. Ушбу стадионда мураббий ва футболчи сифатида кўплаб ғалабаларга эришганман. Буни ҳеч нима билан тенглаштириб бўлмайди. Қатардаги жаҳон чемпионатини интиқлик билан кутяпман. Барча эътиборим ўша ерга қаратилган", - деди Энрике.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments