Latest news

21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  1 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  11 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  9 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  2 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  11

Луи ван Гаалнинг яширин "қуроли" иш берди ёхуд Голландия ярим финалда News

Луи ван Гаалнинг яширин "қуроли" иш берди ёхуд Голландия ярим финалда

Жаҳон чемпионати чорак финал ўйинларига якун ясалди.

Ушбу мундиалда футбол мухлисларини ларзага соладиган ҳар қандай кутилган ва кутилмаган натижалар бўлиб ўтди. Ҳали Бразилиядаги мундиал "меню" сига кўз югиртирсангиз, унда ҳар хил тоифадаги дидингизда мос "десерт"ларни топиб олишингизга шубҳа йўқ. 


Энди бевосита ўйинга қайтамиз. Чорак финалнинг сўнгги учрашувида Голландия ҳамда Коста-Рика жамоалари ўзаро баҳс бойлашди. Ярим финалнинг сўнгги чиптаси учун кечган беллашувнинг асосий дақиқаларида гол киритилмади. Қўшимча икки тайм ҳам ғолиб номини аниқлаш учун етарли бўлмади.

Коста-Риканинг метин ҳимояси, шунингдек дарвозани ишончли тарзда қўриқлаган Наваснинг маҳорати ўйинни пенальтилар сериясигача чузилишига сабаб бўлди. 

120-дақиқа: Учрашув тақдирини ҳал қилган ўзгариш

Голландия ёмон ўйнамади, шунчаки Коста-Рика ишончли ва жуда катта куч билан беркинди. Жуда кўплаб вазиятларни ярата олганига қарамай "лолалар" юрти вакиллари рақиб дарвозаси томон йўл топа олишмади. Баъзи вазиятлар Робин ван Перси ўзбек ҳужумчилари ҳам гол уриши мумкин бўлган вазиятларни кўкка совурган бўлса, яна кўплаб вазиятларда Навас даҳшатли "сейв"ларни амалга оширишдан чарчамади. 

Учрашувнинг энг яхши футболчиси - Навас

Пенальтилар сериясига яқин қолганида Луи ван Гаал майдонга захира посбони Тим Крулни туширди. Голландия терма жамоаси устози воқеаларнинг бундай ривожига ҳам тайёрлигини билдирди ва ўзининг ўйлаб қўйган режаси бор эканлигини кўрсатди. Дарҳақиқат, айнан пенальтилар серияси учун махсус тайёргарлик кўрган Тим Крул, рақиб тепган бешта 11-метрли жарима зарбаси йўналишини топди ва иккитасини қайтаришга ҳам эришди. Луи ван Гаалнинг яширинча "қуроли" иш берди ва Тим Крул Голландияни ярим финалга олиб чиқди. 


Голландия терма жамоаси энди ярим финалда Аргентина билан тўқнаш келади.


ЖЧ-2014. Чорак финал.

ГОЛЛАНДИЯ - КОСТА-РИКА 0:0 (пен. 4:3)
6 июль. 01:00

Бош ҳакам
: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Қанот ҳакамлари
: Абдулҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)

Захира ҳаками
: Ноумандиез Дуе (Кот Д'Ивуар)

Голландия
: Силессен (Тим Крул, 120), Влаар, Де Врей, Мартинс Инди (Хунтелаар, 106), Блинд, ван Перси, Снейдер, Роббен, Куйт, Вейналдум, Депай (Ленс, 76).

Коста-Рика
: Навас, Акоста, Гонзалез, Умана, Боргес, Боланьос, Кэмпбелл (Урена, 66), Руиз, Диаз, Гамбоа (Майри, 78), Техеда (Куберо, 97).

Огоҳлантириш
: Диаз (37), Умана (52), Инди (64), Гонзалез (82), Акоста (108), Хунтелаар (111). 


Шаҳбоз Беғамов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика