Latest news

13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  0 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  3 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  20 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  5 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  28 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11

Лондон vs Манчестер. Моуриньо бугун Контени истеъфога чиқариши мумкин. Превью News

Лондон vs Манчестер. Моуриньо бугун Контени истеъфога чиқариши мумкин. Превью

Бугун Англияда катта футбол байрами.

Кеча Премьер-лигада 11-турга старт берилган эди. Бугун эса турнинг бирйўла иккита марказий учрашуви бўлиб ўтади. Қуйида улардан иккинчисига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз. Олдинроқ, "Манчестер Сити" - "Арсенал" баҳсига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этган эдик.


АПЛ, 11-тур

"Челси" – "Манчестер Юнайтед"

05.11.2017, 21:30

"Стэмфорд Бриж"

Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер)

Ҳафтанинг энг асосий қарама-қаршилигига мухлислар Тошкент вақти билан 21:30дан бошлаб гувоҳ бўлишлари мумкин. Бу уик-энднинг энг катта афишали тўқнашуви. Англиянинг амалдаги чемпиони "Челси" бу мавсум жуда яхши кетаётган "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади. Назаримда, бугунги ўйин учун "Стэмфорд Бриж" бироз кичкиналик қиладигандек. Боиси, ушбу ўйингоҳга бор йўғи 41631 ўриндиққа эга.

"Челси" таркибида Виктор Мозесда жароҳат бор ва у бугун аниқ ўйнамайди. Шунингдек, Сезар Аспиликуэта кичик жароҳат олганди ва унинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида. Қолганлар соппа-соғ ва беллашувга шай.

Лондонликлар ҳафта ўртасида ЕЧЛда "Рома"дан қақшатқич зарба қабул қилиб олишди, бу нарса жамоанинг руҳий ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин. Лекин, Конте руҳият билан боғлиқ муаммони бартараф этишига ишониш мумкин. Азарнинг жуда яхши формага кириб олгани "аристократлар"нинг ҳужумдаги вариантларини кўпайтиради, ўз навбатида ҳимоядаги юзага келган муаммолар қимматга тушиши мумкин. Агар, Мозесга қўшилиб Аспиликуэта ҳам ўйнамаса унда "Челси"га осон бўлмайди. Ўнг қанотга АПЛга мослашиб улгурмаган Цаппакостанинг тушиши, марказда эса Кейхилл ва Луизларга "Рома" билан "қовун" туширган Рудигеринг шерик бўлиши яна муаммолар туғдириши мумкин.


"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасида "Бенфика"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва плей-офф масаласини деярли нақд қилиб қўйди. Халқаро майдондаги ишончли одим манкунианликларга қўшимча ишонч бағишлайди. Айнан ҳозир МЮ бугунги рақибидан яхшироқ ҳолатда.

"Қизил иблислар"нинг жароҳатлар устуни ҳамон мустаҳкам турибди. Погба, Кэррик, Рохо, Ибрагимович ҳали сафга қайтганича йўқ, биргина Феллайни умумий гуруҳ машғулотларига қайтган ва бугун у майдонга тушиши мумкин. Албатта, Моур буни лозим топса.

Ўтган турда Моуриньо шогирдлари "Тоттенхэм" устидан жуда ҳам муҳим ғалабани қўлга киритишди. Захирадан тушганларнинг ишончли ўйини ўша беллашувда ҳам қўл келди. Де Хеа ва ҳимоя қўрғонининг ишончли ўйинлари сабаб МЮ жорий мавсум 10та ўйиндан 8тасида нолга ўйнади - фантастик кўрсаткич. Погба ва Феллайнилар йўқ пайтда Матич ва Эррера ишончли ўйин намойиш этиб келишмоқда. Дарвоқе, бугун Неманья Матич ўтган йилги клубига қарши майдонда саф тортади. Ҳужум чизиғида Мхитарян, Рэшфорд ва Лукаку тушса керак. Яна бир муҳим жиҳат, бу жамоаларнинг ўтган сафарги баҳсида "Челси"нинг асосий кучи Эден Азар билан персонал тарзда ўйнаган ва якунда унга ҳеч қандай имкон бермаган Андер Эррера "Бенфика"га қарши учрашувда захирадан майдонга туширилди ва у 20 дақиқа ҳам ўйнамади. Яъни, Эррера Азарга қарши тўқнашув олдидан куч тежади.

Ҳафта тўқнашувидан олдин Жозе Моуриньо бир қатор ўйинчиларга ЕЧЛда дам берди ва бу орқали имкон қадар асосий ўйинчилар кучини тежашга ҳаракат қилди. "Челси" эса "Рома"га қарши оғир беллашувда катта куч йўқотди. Лекин, бу шундай ўйинки, унда ҳафта ўртасидаги дам ёки чарчоқ жуда катта рол ўйнамайди. Масалан, бу учрашувни "Манчестер Сити" - "Арсенал" каби кескин ва тинимсиз ҳужумлар ўтишига кафолат ҳам бера олмаймиз. Боиси, икки томон ҳам натижа учун керак бўлса ҳимоявий футболни афзал билади. Лекин, барибир бу ҳафта қарама-қаршилиги бўлиб қолаверади. Агар, учрашув боши тезкор голлар билан бошланса, унда мухлислар томошабоп ўйин кўришлари ҳам мумкин. Агар бугун Моуриньо ғалаба қозонса, унда Конте истеъфога чиқарилиши мумкин. Кутамиз ва кузатамиз.



Қизиқ:

- "Челси" "Манчестер Юнайтед"га қарши Премьер-лига доирасида охирги 15та уй ўйинидан фақат биттасида ютқазган (9 ғалаба, 5 дуранг, 1 мағлубият);

- "Манчестер Юнайтед" АПЛда айнан "Челси"га бошқалардан кўра кўпроқ ютқазган (17 мағлубият) ва "кўклар"дан кўпроқ гол ўтказиб юборган (66та гол);

- "Қизил иблислар" жорий мавсумдаги голларининг 21 фоизини учрашувнинг охирги 10 дақиқасида киритишган;

- Бу мавсум МЮ таркибида захирадан майдонга тушганлар 7та гол уришди ва 4та голли пас беришди. Ҳар икки йўналишда улар етакчи.



Мураббийлар фикрлари:

Антонио Конте ("Челси"): "Биз ҳақиқатда яхши жамоа ҳақида гапираяпмиз, жисмонан кучли клуб ва бу жуда оғир ўйин бўлади".

Жозе Моуриньо ("Манчестер Юнайтед"): "Бу кучли рақиб билан жиддий ўйин бўлади. Қарама-қаршилик муҳим, чунки унда мамлакатнинг энг кучли клублари учрашадилар. Лекин, ҳиссиёт нуқта-и назаридан бу шунчаки навбатдаги ўйин".



"Whoscored.com" сайти талқини бўйича жамоаларнинг бугунги ўйинга тахминий таркиби.


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика