Latest news

23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  4 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  4 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6

“Локомотив”нинг собиқ футболчиси Диего Барданка: “Ўзбекистон — Таиланд ўйинида дуранг бўлади” News

“Локомотив”нинг собиқ футболчиси Диего Барданка: “Ўзбекистон — Таиланд ўйинида дуранг бўлади”

Ёдингизда бўлса 2021 йилги мавсумда Тошкентнинг “Локомотив” клуби испаниялик футболчи Диего Барданкани ўз сафига қўшиб олганди, аммо футболчи мавсум ярмида клубга мослашиб кетолмагани сабабли жамоани тарк этган эди.

Ҳозирда футболчи Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клубида фаолият олиб бормоқда. Биз Таилан миллий терма жамоасига қарши баҳсдан олдин у билан боғландик.

— Сиз кўп давлатларда фаолият олиб бордингиз. Қайси давлат сизга кўроқ ёқди ва нима учун?


— Ростини айтсам, мен фаолият юритган ҳар бир мамлакатда завқ олиб, ўша давлатларни ўргандим. Мен бошқа маданиятларни, тилларни ва тарихларни кашф қилганимдан жуда бахтлиман, чунки бу нарсалар менинг ўсишимга жуда катта таъсир қилди. Футбол тарафдан қарайдиган бўлсам, мен ОЧЛ ва Европа лигасида иштрок этдим, кубоклар ютдим. Аммо фаолиятимда қийин лаҳзалар ҳам бўлди: жароҳатлар, клуб томонидан маош тўланмаслиги, қуйи лигаларга тушиб кетиш, бироқ буларнинг ҳаммаси мени ҳозирги шахс тимсолида бўлишимга сабабчи бўлди. Менинг парчаларим Испания, Финляндия, Польша, Сербия, Словения, Филиппин, Ўзбекистон ва Таиландга тегишли.




— Ўзбек футболи ва умуман Ўзбекистон ҳақида қандай фикрдасиз?

— Ўзбекистон мен яшаган энг гўзал давлатлардан бири ҳисобланади. Бу давлат эртакка ўхшайди. Чунки Самарқанд, Хива, Бухоро ва Тошкентни шунчаки таърифлашга тил ожиз. Мен бу ерларга бориб мазза қилдим ва Ислом дини, ўзбек маданияти, тили, овқатлари ҳақида жуда кўп нарсаларни ўргандим. Ўзбек халқи жуда меҳмондўст, мулойим ва меҳнаткаш экан. Ўзбек футболи ҳақида ҳамма га бир хил нарсани айтаман. Ўзбекистон Суперлигасини ҳали ҳамон томоша қилишни ёқтираман, чунки ўзбек футболчиларининг потенциали жуда юқори, ақлли, кучли ва тез экан. Бу йилги мавсум ўтган йилгидан кўра қизиқроқ бўлади деб ўйлайман. Ўтган мавсумларда “Пахтакор” яққол карвонбоши бўлган эди, аммо бу йилги мавсумда “Насаф”, “Навбахор”, АГМК, “Сўғдиёна” ва “Қизилқум” жамоалари “Пахтакор”га етарлича қаршилик қилиб, чемпионликка даъвогарлик қилаётганини кўриш мароқли.

— Таиланд футболини тасвирлаб бера оласизми?

— Таиландда техник тарафлама кучли футболчиларни учратса бўлади, чунки бу ерда ҳам футбол йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Таиланд лигаси, миллий жамоа ва футболчилар ривожланиш йўлида борларини беришмоқда. Аммо Таиланд футболини томоша қилганда юқори темп сабаб футболчиларда катта-катта хатолар бўлиб туради. Менинг жамоам “Бурирам Юнайтед” каби жуда кам клублар Таиланд лигасида етакчилик қилишади ва ўйин давомида тўпни назорат қилиш евазига биз учрашувни ютамиз. Биз ҳужумларни орқа фронтдан, яъни ҳимоядан ташкил қилишга ҳаракат қиламиз.

— Яқинда сиз Филиппин фуқаролигини қабул қилдингиз, бу қандай содир бўлди?

— Филиппин — ўз қадриятларига ва тарихига эга бўлган мамлакат. Мен учун бу давлатни шарафини химоя қилиш ғурур.




— Таиланд ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувда ким фаворит деб ўйлайсиз?


— Нима бўлган тақдирда ҳам Ўзбекстон миллий терма жамоаси ўз уйида — Наманганда иштирок этмоқда ва улар фаврит ҳисобланишади. Наманганлик мухлислар стадионда ақл бовар қилмас атмосферани яратишади ва бу миллий жамоангизга жуда катта устунлик беради. Албатта, Ўзбекистон миллий жамоасида иқтидорлар талайгина ва бу ўйин жуда қизиқ бўлиши аниқ. Таиланд жамоаси ҳам жуда яхши шаклланган ва футболчилари жуда тез югурушади, аммо, жамоангинг асосий Нарубадин, Супачаи ва Супачок каби футболчилари жамоа билан бирга эмас. Бу улар учун жуда катта юқотиш. Шунга қарамай Таиланд миллий жамоасида Тиратон каби Осиёнинг энг кучли чапақайларидан бири бор. Менинг ўйлашимча, ўйин дуранг бўлади.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Учқун Азимов таржима қилди.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика