Latest news

13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  46 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  19 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4

"Локомотив"нинг мағлубиятсиз серияси 28та ўйинга етди News

"Локомотив"нинг мағлубиятсиз серияси 28та ўйинга етди

Кеча Тошкентнинг "Локомотив" клуби ОЧЛ 1/8 финалида "Ал Ҳилол" клубини қабул қилиб 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Шундай қилиб, "темирйўлчилар"нинг мағлубиятсиз серияси давом эттирилди.

Жамоа расмий ўйинда сўнгги бор 2015 йил 12 сентябрь санасида мағлуб бўлган. Олий лига доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйин 1:2 ҳисобида тугаган.

Шундан кейин бўлиб ўтган 28та ўйиннинг ҳеч бирида "Локомотив" ютқазмади.

Ўтган йил олий лигада охирги 9та турда, Ўзбекистон кубоги ярим финали жавоб баҳсида "Насаф" билан учрашувда, бу йил олий лиганинг дастлабки 9та турида, ОЧЛ доирасидаги 8та ўйинда ва Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида "УзДонгЖу" билан учрашувида "темирйўлчилар" жами 21та ғалаба ва 7та дуранг қайд этишди.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" кейинги ўйинни 30 май куни Олий лига доирасида сафарда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика