Latest news

22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  0 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  8 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  7 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11

“Локомотив”нинг JOMA брендли либослари сотувда! News

“Локомотив”нинг JOMA брендли либослари сотувда!

Хабаринггиз бор, клубимиз 2013 йилдан бошлаб, JomaSport компанияси томонидан тақдим этилган либосларда майдонга тушиб келмоқда.
Ушбу мавсумда ҳам “Локомотив” Joma билан ҳамкорлигини давом эттиряпти. Асосий жамоамиз, ёшлар, футзал ва турли ёшдаги болалар жамоаларимиз ҳам ушбу бренддаги кийимлар билан таъминланган.

Билдирилаётган кўплаб таклифларни инобатга олган ҳолда, “Локомотив” профессионал футбол клуби асосий жамоамиз уй ва сафар либосларини сотувга чиқаришга қарор қилди.

Энди сизда “Локомотив” таркибида тўп сураётган футболимиз юлдузлари билан айнан бир хил бўлган футболка ва шортларни ҳарид қилиш имконияти мавжуд. Қизил ва оқ рангдаги футболкаларни хоҳишингизга кўра футболчилар рақами ва фамилияси билан ёки бўлмаса рақам ва фамилиясиз ҳолда сотиб олишингиз мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам кийим нархи ўзгармайди.

Либослар айнан футболчилар киядиганлари билан бир хилдир ва уларнинг нархи – 200 000 сўм.

Ҳозирча либосларни фақатгина аввалдан қўнғироқ қилиб, буюртма берган ҳолда, Тошкентнинг ТТЗ мавзесида жойлашган “Локомотив” стадионидан олиб кетишингиз мумкин.

Футболкаларга буюртма бериш ва сотиб олиш учун телефон рақам: +998909654737 (Улуғбек)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика