"Локомотив" "Ювентус" қизиққан 19 ёшли форвардни харид қилмоқчи
05 may 2020 12:17
News
"Локомотив" "Ювентус" қизиққан 19 ёшли форвардни харид қилмоқчи
Москванинг "Локомотив" клуби вакиллари ёзги трансферлар ойнасида ҳужумчи харид қилишни режалаштиришмоқда.
"Темирйўлчилар" "Фламенго"нинг 19 ёшли ҳужумчиси Линкольннинг трансферига жиддий қизиқишмоқда. Олдинроқ, бразилиялик футболчининг хизматларига "Ювентус" қизиқиш билдирган ва унга 15 миллион евро таклиф қилганди, аммо трансфер якунда амалга ошмаган.
Линкольннинг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилнинг декабрига қадар мўлжалланган. Уни харид қилиш нархи чет эл клублари учун 45 миллион еврони ташкил этади. Аммо, форвард жорий мавсум "Фламенго"нинг асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва мавсум давомида жами 5 дақиқа ҳаракат қилди.
Бразилияликлар ҳам Линкольнни сотиб юборишмоқчи. "Локомотив" эса тез орада таклиф юборади. Трансфер нархи эса 5,4 миллион еврога баҳоланмоқда.
Манба: metaratings.ru
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments