Latest news

16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  0 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  4 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  0 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  5 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1

"Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни бошлади ФОТО News

"Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни бошлади ФОТО

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси 20 декабрдан бошлаб янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборди.

Йиғинда терма жамоа сафида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўриш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетган "темирйўлчилар"дан бошқа барча футболчилар иштирок этмоқда.


"Локомотив"нинг якунланган мавсумда ижара асосида бошқа клублар шарафини ҳимоя қилган аъзолари ҳам жамоа сафига қайтиб, ҳозирда "темирйўлчилар" сафида маўғулотларда иштирок этмоқда.




Хусусан, иккинчи даврани "Нефтчи" сафида ўтказган Сардор Мирзаев ҳамда Сардор Раҳмонов, шунингдек "Қўқон 1912" таркибида ажойиб ўйинлар намойиш этган Донёр Усмонов яна жамоа сафига қайтди. Шу билан бирга асосий таркиб машғулотларига аввалги мавсумни Ёшлар жамоасида ўтказган Икром Алибоев, Хуршид Мухторов, Сарвар Каримов каби футболчилар ҳам жалб этилган.


Аввалги мавсумнининг иккинчи ярмини жиддий жароҳати сабаб ўтказиб юборган 16-рақам соҳиби - Жасур Ҳасанов ўз жисмоний ҳолатини анча тиклаб олди ва у умумий гуруҳ билан шуғулланяпти. Мавсум аввалига қадар у майдонга тушишга тайёр бўлади.


Автофалокат туфайли анча вақт жамоа билан шуғуллана олмаган Иван Нагаев ҳам машғулотларда иштирок этмоқда. Ҳозирча у индивидул тарзда машқ қилаётган бўлса-да, тез орада умумий гуруҳга қўшилиши кутиляпти.

Машғулотлар кўтаринки кайфиятда ўтаётганини эса суратлардан ҳам сезиш қийин эмас.




Бош мураббий Вадим Абрамов оёғидан жароҳат олгани сабабли машғулотларни бевосита майдонда туриб ўтказиш вазифасини Марат Мифтахудинов бажармоқда.


Вадим Карленович эса барча жараённи майдон четидан туриб бошқариб бормоқда


"Локомотив" янги йилга қадар машғулотларни Тошкентда олиб боради. Январь ойи аввалида эса Бирлашган Араб Амирликларига ўқув-йиғини ўтказиш учун жўнаб кетади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика