Latest news

12:01Рюдигерни "Реал"га ўтишга ким кўндирган эди?  0 11:46Педри: "Одамлар мен кўп ўйнаётганимдан хавотирда, аммо бу мен учун фойдали"  1 10:56МЮ ёзда камида 10 нафар футболчидан қутилмоқчи  1 10:28Трент Александер-Арнольднинг «Реал»даги ойлиги эълон қилинди  3 09:56Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:42Эронлик журналист: "Бугун Эрон ғалаба қозониши ва мундиал масаласини ҳал этиши керак"  31 09:00"Металлург" Биринчи лигада ҳам йўқ! Янги мавсумда Биринчи лигада 30 та жамоа иштирок этади  5 08:27Криштиану Роналду Гиннеслар рекорди китобидан жой олди  14 07:53ЖЧ-2026 саралаши. Терма жамоамизнинг эҳтимолий таркиби маълум  50 05:15Супер тўқнашув. Бугун Эронга қарши баҳс олиб борамиз  65 02:48ЖЧ-2026 саралаши. Польша, Англия, Албания ва Руминияда ғалаба  1 01:54"Реал" мавсумнинг биринчи 6 ойида 589,6 миллион евро ишлаб топди. 20 та уй ўйинидан 19 тасида томошабинлар сони 70 000 дан ошди  17 00:48"Реал"га "Манчестер Сити" ҳимоячисини таклиф қилишди  5 00:36Англия - Латвия. Асосий таркиблар билан танишинг  0 23:29Жасур Яхшибoeв Эроннинг "Нассажи Мазандаран" клубига ўтди   10

"Локомотив" учун узоқ кутилган муваффақият News

"Локомотив" учун узоқ кутилган муваффақият

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги зиддият ОЧЛдаги ўйинларга ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Натижада мусобақа ташкилотчилари икки жамоа ўртасидаги ўйинларни сўнгги турга қўйди. Буни ўзбек клублари учун яхши томони бор эди. Энди мавсумга ҳозирлик кўраётган клубларимиз ОЧЛнинг дастлабки турида Эрон, БАА ва Қатар клубларига қарши ўйинда очко йўқотиш имконияти сақланиб қолинди. Саудия Арабистони клубларига қарши дастлабки икки ўйинда учралмайдиган мағлубият, клубларимизнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини оширарди. Бундан "Локомотив" ва "Пахтакор" фойдаланиб қолди. Афсуски, "Пахтакор" учун араблар билан ўйиндаги дуранг камлик қилди, "Локо"га эса аксинча.

"Локомотив", Тошкентдаги икки жамоадан сўнг кейинги босқичга ўтган учинчи жамоа бўлди. Шу кунгача жами 6 нафар клубимиз ОЧЛда иштирок этган. Булар - "Пахтакор", "Нефтчи", "Машъал", "Бунёдкор", "Насаф" ва "Локомотив".



"Темирйўлчилар" Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб кейинги босқичга чиққан учинчи жамоа бўлди. ОЧЛдаги дастлабки икки йилда улар саралаш босқичидан ўта олмадилар. Ҳаким Фузайлов бошқарувидан Вадим Абрамовга ўтган пойтахтликлар 2015 йилни ҳам бой бердилар. Аслида шу йилнинг ўзида тарихни ўзгартириш мумкин эди. Аммо жамоада ўйинчиларнинг кўпайиб кетиши мураббийни чалғитди, қолаверса, ҳар йили янгидан шаклланаверадиган жамоа мавсум бошидаёқ ОЧЛда иштирок этиши бир мунча қийин бўлганди.

Бу йил клуб катта ўзгариш қилмади. "Локо" футболчиларига бегона бўлмаган Сервер Жепаров ва ортиқча рекламага муҳтож бўлмаган Кахи Махарадзегина сафга келиб қўшилди. 2015 йил шакллана бошлаган жамоани кучайтирган бу икки футболчининг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги ўйини яхши чиқди. Айниқса, 5 йиллик танаффусдан сўнг Кападзе - Жепаров тандеми ҳам олий лигада, ҳам ОЧЛда иш бера бошлади. Кападзенинг икмониятларидан Мирко Йеличич фойдалана оляпти. Мирконинг яна бир ютуғи, Сардор Мирзаев - Марат Бикмаев - Темурхўжа Абдухолиқов триосини "ишлатиб юборгани" бўлди. Ҳозирча бу трио 19та гол урди. Ёмон кўрсаткич эмас.

Мирконинг яна бир қарорига кўра, Зотеев асосий таркиб ўйинчисига, Салим Мустафоев эса чапдан ўнг қанотга ўтиб янада фойдалироқ ҳаракат қила бошлади. Қахининг мажбурий ҳимоя марказига қўйилиши ҳам ўзини оқлади. Жепаров ва Махарадзени келиши, Мирзаевнинг асосий таркиб аъзосига айланиши Шоаҳмедовнинг ишини бироз енгиллаштирди. Шунинг учун жорий мавсум унинг ҳисобидаги гол+паслар камайиб кетди. Миркодан талаб қилинадиган ҳолат, айнан Шоаҳмедовни бошқа савияга олиб чиқиш. Унинг майдонни кўра билиши ва фикрлашидан келиб чиқсак, Санжардан янада яхшироқ ўйин кутишимиз мумкин.



"Локомотив"нинг олдидаги минимум вазифа уддаланди. "Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўртасидаги икки тўқнашувдан келиб чиқадиган бўлсак, араблар ютиб бўладиган жамоа эканлигини кўрдик. Лекин ҳаммаси энди бошланяпти. "Локомотив" гуруҳдан чиққан бўлса-да, 4та ўйинда дуранг ўйнади. Унинг бахтига рақиблар хато қилди. Плей-офф босқичида эса дуранглар иш бермайди.

"Рақиб ким бўлиши муҳим эмас, ҳамма билан ўйнаса бўлади. Фақат одам ўзига ишониши керак"... Бундан икки йил аввал шундай фикрни билдирган Темур Кападзе, Жепаров билан биргаликда жамоасини рухлантира олади деган умиддамиз.

Н. Юлдашев

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика