Latest news

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

"Локомотив" стадионидаги голлар шоуси ва "темирйўлчилар"нинг йирик ғалабаси News

"Локомотив" стадионидаги голлар шоуси ва "темирйўлчилар"нинг йирик ғалабаси

Олий лиганинг 16-турининг биринчи ўйинида "Локомотив" ва "Гулистон" ўзаро кураш олиб боришди.
Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг натижасини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида ҳисоб очилди. Майдон эгалари ҳужумчиси Иван Нагаев дарвозани ишғол қилди - 1:0. 12-дақиқада ҳисоб тенглаштирилди. Мезбонлар қарши ҳужум ташкил этишди, Илёс Хайровнинг ошириб берган тўпини Мўйдин Мамазулумов дарвозага йўллади - 1:1. 38-дақиқада ҳисоб ўзгарди. Шадриднинг пасидан сўнг Иброҳим Раҳимов дарвозани ишғол қилди - 2:1. Орадан икки дақиқа ўтгач ҳисоб тенглаштирилди. Захирадан майдонга тушган Сергей Рекуннинг тўп узатишидан сўнг Мўйдин Мамазулумов ўз дублини расмийлаштирди - 2:2. Биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошида Иброҳим Раҳимов ўзининг иккинчи жамоасининг учинчи голини урди - 3:2. 56-дақиқада Суюновнинг пасидан сўнг Иван Нагаев ҳам дублга эришди - 4:2. 70-дақиқада Акмал Холматовнинг тўп узатишидан сўнг Жасур Ҳасанов ўз номини таблога номини ёздириб қўйди - 5:2. 82-дақиқада бу сафар Ҳасанов ассистентлик қилди, Акмал Холматов гол урди - 6:2.

"Локомотив" ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабага эришди ва очколари сонини 39тага етказиб олди. "Темирйўлчилар" ҳамон мусобақа жадвалининг биринчи поғонасида боришмоқда. 16-турнинг қолган ўйинлари эртага бўлиб ўтади.


«Локомотив» (Тошкент) – «Гулистон» (Гулистон) 6:2 (2:2)
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Голлар: Иван Нагаев 5, - 1:0 (Акмал Холматов). Мўйдин Мамазулумов 12, - 1:1 (Илёс Хайров). Иброҳим Раҳимов 38, - 2:1 (Александр Шадрин). Мўйдин Мамазулумов 40, - 2:2 (Сергей Рекун). Иброҳим Раҳимов 49, - 3:2 (Виктор Карпенко). Иван Нагаев 56, - 4:2 (Илҳом Суюнов). Жасур Ҳасанов 70, - 5:2 (Акмал Холматов). Акмал Холматов 82, - 6:2 (Жасур Ҳасанов).
«Локомотив»: Темур Ғаниев, Евгений Гоголь, Акмал Холматов, Александр Шадрин, Салим Мустафоев (Ислом Иномов, 46), Ислом Тўхтахўжаев, Иван Нагаев (Жасур Ҳасанов, 61), Иброҳим Раҳимов,  Виктор Карпенко (Садриддин Абдуллаев, 59), Илҳом Суюнов, Александр Оника.
«Гулистон»: Дониёр Усмонов, Акбар Саттаев, Жасур Отажонов, Раббим Ҳасанов (Рустам Қодиров, 64), Хуршид Йўлдошев, Бобуржон Акбаров, Сарвар Жўраев, Мўйдин Мамазулумов (Алишер Шоғуломов, 56), Константин Боев (Сергей Рекун, 31), Илёс Хайров, Шукур Жумабоев.
Огоҳлантиришлар: Акбар Саттаев 30.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика