Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

«Локомотив» ПФК Темурхўжа Абдухолиқовга омад тилайди News

«Локомотив» ПФК Темурхўжа Абдухолиқовга омад тилайди

Ўзбекистон чемпионатининг 2016 йилги мавсум тўпурари, «Локомотив» клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов жамоамиз билан хайрлашди.

У «темирйўлчилар» сафини тарк этиб, Қатарнинг «Ал Сайлия» клубига йўл олди.

Сир эмас, «Локомотив»нинг ўтган мавсум Ўзбекистон чемпиони бўлишида, Ўзбекистон Кубоги қўлга киритилишида, шунингдек Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб боришида кўпчилик қатори Темурхўжанинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

У ўтган йил барча расмий мусобақаларда жами 46 марта майдонга тушиб, 31та гол уришга муваффақ бўлди. Хусусан Абдухолиқов олий лигада 22та гол урган бўлса, Ўзбекистон Кубогида 6та, Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида эса уч бор тўп киритишга муваффақ бўлди.

Эндиликда моҳир ҳужумчи жамоамизни тарк этиб, фаолиятини Қатарда давом эттирадиган бўлди. У «Ал Сайлия» билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. Маълумот учун, ушбу клуб Қатар олий лигасида иштирок этади ва ҳозирча турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

«Локомотив» ПФК Темурхўжа Абдухолиқовнинг жамоа ривожи учун қўшган ҳиссасини унутмайди ва унинг келажакдаги фаолиятига омад тилайди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика