Latest news

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  46 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  8 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   6 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

"Локомотив" ПФК боксчиларимизнинг халқаро ютуғи билан қутлайди News

"Локомотив" ПФК боксчиларимизнинг халқаро ютуғи билан қутлайди

Бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

"Локомотив" ПФК Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгани билан табриклайди. 

Бугун тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, учта олтин медаль ва битта кумуш медални қўлга киритишди. Дастлаб Шаҳобиддин Зоиров олтин медаллар шодасини бошлаб берди. У финалда ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди. Ундан кейин Миразизбек Мирзахалилов кубалик боксчини мағлуб этиб иккинчи олтин медални юртимизга тақдим қилди. 

Афсуски, Дилшод Рўзметовдан финалда бироз омад юз ўгирди ва у қозоғистонлик рақибига очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Оғир вазндаги спортчимиз Баҳодир Жалолов эса финалда қозоғистонлик боксчини енгиб учинчи олтин медални тақдим этди. 

Икки йил аввал Германиянинг Гамбург шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлганди, бу сафар омад тўлиқ биз томонда бўлиб биринчи ўринни қўлга киритдик. Бу борада Россия иккинчи ва Қозоғистон учинчи бўлди. 

Шундай экан, қўлга киритилган ушбу ажойиб ютуқ билан боксчиларимизни ва Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбариятини "Локомотив" ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи-ходимлар ҳамда жамоамиз мухлислари номидан муборакбод этиб қоламиз. Юртимиз байроғи халқаро ареналарда баланд ҳилпирашда давом этаверсин.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика