Latest news

09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  0 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  2 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  4 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  8 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  3 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  3 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  9 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  8 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  4 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  1 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7

“Локомотив” Ўзбекистоннинг энг кучли киберфутболчилари билан шартнома имзолади News

“Локомотив” Ўзбекистоннинг энг кучли киберфутболчилари билан шартнома имзолади

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда “Virtual Football” компанияси PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг ташкил қилиниши ҳақида оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб этилмоқда.

Бутун дунёда янги спорт турига айланиб бораётган Киберфутбол вакиллари Жаҳон чемпионатлари ва Жаҳон Гран-приларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқдалар.

“Локомотив” футбол клуби ҳам Ўзбекистоннинг энг кучли киберфутболчилари билан шартнома имзолади. Биринчи марта ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатида клубимиз шарафини тўрт нафар киберфутболчи ҳимоя қилади. Ушбу киберфутболчилар Жаҳон чемпионатлари, Жаҳон Гран-прилари, МДҲ кубоклари, Ўзбекистон чемпионатларида энг юқори натижаларни қайд этиб келишмоқда.

Шу муносабат билан “Локомотив” футбол клубида киберфутболчиларга ўзлари танлаган рақамларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда “Локомотив” футбол клуби бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов сўз олиб юртимизда ва дунёда киберспортни жудаям тез оммавийлашиб бораётганини таъкидлаб ўтди ва киберфутболчиларимизга бошланажак мавсум олдидан омад тилади. Шу ўринда жамоа сардори, Жаҳон ареналарида танилган киберспортчи Абдусапи Қаюмов ҳам сўз олиб “Локомотив” клуби шарафини нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қилишини айтиб ўтди.

Қуйида киберфутболчиларимиз билан таништириб ўтамиз:

77 рақам. Абдусапи Қаюмов, Abdusapi_Legend. Профессионал киберспортчи. 


Хитойда ўтказилган Жахон чемпионатида ТОП 6 киберфутболчиси қаторидан ўрин олган. Икки карра Ўзбекистон чемпиони.

Қўлга киритган ютуқлари:

F I F A 1 3
— 1 ўрин – Tashkent regional [Asia Games], 2013 ( PC )
— 3ўрин – Qualification to the Asian Games, FIFA 13 ( PC)
— 1 ўрин – UCG2013,Tashkent Regional , FIFA 2013, 2013 (PC)
— 1 ўрин – WorldCyberGames: Uzbekistan,WCG 2013 ( PC )
— 1 ўрин – Uzbekistan Сhampion,UCG 2013 ( PC )

F I F A 1 4
— TOP8 – Grand Final [WorldCyberGames] in China (Kunshan), 2013 ( PC )
— 1 ўрин – ESWC Uzbekistan, 2014 ( PS4)
— 1 ўрин – Uzbekistan Сhampion,UCG 2014 ( PC )
— 1 ўрин – Allianz Arena Pro A league, 2014 ( PS4)

F I F A 1 5
— Иштирокчи – ESWC Grand Final in France (Paris), 2014 ( Xbox One )
— 1 ўрин – Joma Cup in Uzbekistan, 2014 ( PS4)
— TOP4 – Project X 2 season CIS ,2015 (Online) ( PS4)
— 3 ўрин – CIS (SNG) Stars CUP -2015 (Online) ( PS4)
— TOP 8-10 – Квалификация CIS WSVG Maldives, Moscow (Russia) (FIFA 15, PS4)
— TOP2 – Uzbekistan CUP -2015 (Tashkent) ( FIFA15 , PS4)

F I F A 16
— 3 ўрин – The Legend Legue ( Allianz e`sport ) (PS4)
— TOP 4 – Project X 4 season CIS ,2016 (Online) ( PS4)
— Top 5-6 – Cup of Friendship of Peoples CIS Tashkent – (April, 2016) ( PS4)
— 1 ўрин – The Legend CUP [Allianz e`sport ], Tashkent -(April, 2016) ( PS4 )
— 1 ўрин – Project X – 3 season Uzbekistan , Tashkent -(July, 2016) ( PS4 )

7-рақам. Ўктам Ибрагимов _Rembo


2013 йилдан бери киберспорт билан шуғулланиб келмоқда.

Қўлга киритган ютуқлари:
— TOP 8. Uzbekistan Cyber Games-2014 (Tashkent) ( FIFA15 , PS4)
— 1 ўрин – Uzbekistan CUP -2015 (Tashkent) ( FIFA15 , PS4)
— TOP 8. Cup of Friendship of Peoples CIS Tashkent – (April, 2016) ( PS4)

11-рақам. Санжар Усмонов – Blancos


2014 йилдан бери киберспорт билан шуғулланиб келмоқда.

Қўлга киритган ютуғи:
— TOP 16. Cup of Friendship of Peoples CIS Tashkent – (April, 2016) ( PS4)

26-рақам. Миразизов Шерзод – Shurlle 


2011 йилдан бери киберспорт билан шуғулланиб келмоқда.

Қўлга киритган ютуқлари:
— TOP 16. Cup of Friendship of Peoples CIS Tashkent – (April, 2016) ( PS4)
— 1 ўрин. Allianz Cup.

Ўзбекистон чемпионатида қатнашиш учун дастлаб саралаш бахслари ўтказилади. Дастлаб киберфутболчилар вилоят ва шаҳар босқичларида қатнашиб ва ундан муваффақиятли ўтган Республика финалига йўл оладилар ва ушбу финалда кучли 64 киберфутболчи ўзаро куч синашади. Кучли 20 таликка кирган иштирокчилар Олий лигада қатнашиш имкониятига эга бўладилар. Яна 16 иштирокчи эса биринчи лигада иштирок этади.
Киберфутбол саралаш баҳслари FIFA 16 ўйини PS4 (PlayStation 4)да ўтказилади.
Олий Лига бахслари эса FIFA 17 ўйинида PS4 (PlayStation 4)да ўтказилади. Мусобақага шу йилнинг ноябрь ойида старт берилади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика