Latest news

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  0 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  7 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

«Локомотив» матбуот хизмати қуръа ташлаш маросимини ТВда тўғридан-тўғри эфирга узатилганини алоҳида эътироф этди News

«Локомотив» матбуот хизмати қуръа ташлаш маросимини ТВда тўғридан-тўғри эфирга узатилганини алоҳида эътироф этди

Суперлига-2018 учун ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан сўнг мамлакат чемпиони «Локомотив» клубининг матбуот хизмати вакили ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Қуръа жараёни аввалгиларига нисбатан, анча ўзгача тарзда ташкил этилгани менга манзур бўлди. Айниқса, қуръанинг бевосита ТВ орқали намойиш этилгани таҳсинга сазовордир. ПФЛнинг ташкилий жиҳатга алоҳида эътибор билан ёндошгани сезилиб турди. Қуръа натижалари ҳақида гап кетса, "Локомотив" илк турни сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказадиган бўлди. 

Қизиғи шундаки, "Локомотив" ўтган йили ҳам чемпионатни сафарда бошлаган эди. Лекин бу йил формат ўтган йилгидан буткул фарқ қилиши ҳам бор гап. Эндиликда чемпионатимизнинг юқори лигасида 12та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боришади. "Локомотив" амалдаги чемпион сифатида ўз унвонини сақлаб қолишга уринади. Олдинда бизни муросасиз баҳслар кутаётганига аминман. Зеро янги мавсумдан клублар олдига қўйилаётган талаблар юқори. Шу билан биргаликда жамоалардан мухлислар олдингилардан яхшироқ ўйин кутиши ҳам тайин. Шу боисдан ҳам янги мавсумни интиқлик билан кутяпман - дейди Зоҳирбек Акрамхонов.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика