Latest news

14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   2 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  4 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  17

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги олтинчи кун. Йиғинга икки футболчи қўшилди News

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги олтинчи кун. Йиғинга икки футболчи қўшилди

БАА пойтахти Абу Дабида янги мавсумнинг илк ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган "Локомотив" бугун икки маҳал шуғулланди.

Кеча футболчилар фақат эрталаб тренажёр залда шуғулланиб, тушдан сўнг мураббийлар штаби жамоага дам берганди. 

Бугундан яна икки маҳал машғулотлар бошланди. Иккала машғулот ҳам футбол майдонида кечди. Жамоамиз аъзолари ҳар бир машғулотга ўта масъулият билан ёндошган ҳолда қаттиқ меҳнат қилишяпти. Айтиш мумкинки, жамоа янги мавсумга пухта ҳозирлик кўрмоқда.

 

Бугунги машғулотга икки нафар футболчи қўшилди. Ўтган мавсумни "Сўғдиёна" ва "Бухоро"да ўтказган ярим ҳимоячи Даврон Умиров билан клубимиз футбол мактаби тарбияланувчиси Жавоҳир Абдуалимов. Айтиш мумкинки, Умиров "Локо" билан шартнома имзолади ҳамда ушбу мавсумни "темирйўлчилар" сафида ўтказади.

 

Кундузги машғулотда асосий эътибор жисмоний ҳолат билан биргаликда тўпни тўғри назорат қилиш ҳамда аниқ зарба беришга қаратилди, кечки машғулотда эса асосан стандарт вазиятлар устида ишланди. Эслатиб ўтамиз, Абу Даби йиғини 15 январга қадар давом этади, шундан сўнг "темирйўлчилар" Тошкентга қайтиб ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан кечадиган баҳсга тайёргарликни давом эттиришади.

 

Абу Дабидаги йиғин чоғида "Локо" иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Дастлабкиси 11 январь куни Шотландиянинг "Глазго Рейнжерс" клубига қарши кечса, иккинчи назорат баҳси 14 январда Хитойнинг "Жиангсу Сунинг" жамоаси билан бўлади.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика