Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

"Локомотив" Давлатов ва Бенитони таништирди ФОТО News

"Локомотив" Давлатов ва Бенитони таништирди ФОТО

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби Тошкентнинг “Локомотив” клуби давралар оралиғида жамоага келиб қўшилган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

Таништирув маросимининг биринчи қисмида "Локомотив" клуби бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, бош мураббий Андрей Микляев ҳамда янги мураббий Андрей Фёдоров иштирок этишди.

Дастлаб Тўлабек Акрамов жамоанинг давралар оралиғидаги йиғин ҳақида маълумот берди:  


Хабарингиз бор, 11-20 июль кунлари Белоруссиянинг Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказдик ва бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Дастлаб "Днепр Могилёв" жамоаси 4:1 ҳисобида таслим этилган бўлса, иккинчи назорат ўйинида "Гомель" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйналди. Сўнгги учрашув эса "Слуцк" клубига қарши кечди ва унда вакилларимиз 3:0 ҳисобида ғалабага эришилди. Йиғин давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига қаратилди. Сабаби биринчи давранинг баъзи бир ўйинларида айрим футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари бироз панд бериб қўйди.



Ёзда жамоага уч нафар футболчини таркибимизга қўшиб олдик. Улардан бири кўпчиликка таниш бўлган ёш ярим ҳимоячи Бобир Давлатов. У "Машъал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида Қозоғистон ва Россия клубларида фаолият олиб борган. Унинг тажрибаси жамоамизга ас қотишига ишонамиз.

Шунингдек, таркибимизда энди яна бир легионер бор. У нигериялик ёш ҳужумчи Олабиран Блессинг Муйива. У юртимизга Молдованинг "Саксан" жамоасидан келиб қўшилди. Блессингни шериклари "Бенито" деб аташади. Эндигина 18 ёшга тўлган Бенито анча шиддатли ўйин кўрсатади, тўп учун курашларга киришдан асло қўқрмайди. Ўйлашимча бу футболчи жамоамиз ва чемпионатимизга киришиб кета олади.

Қолаверса "Локомотив" мураббийлар штабида ҳам кучайиш бўлди. Илгари "Рубин", "Нефтчи" жамоаларидаги фаолияти билан кўпчиликка таниш Андрей Фёдоров ҳам эндиликда "Локомотив"да меҳнат қилади. Ушбу мутахассис бош мураббийимизга ёрдамчи сифатида фаолият олиб боради. Шунингдек, кеча жамоамизнинг собиқ аъзоси Санжар Шоаҳмедов билан ҳам шартнома имзоладик.


Жамоа мураббийлар штабида иш бошлаган Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди:
“Локомотив” ёш жамоалардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда у ОЧЛда иштирок этиб тажриба орттирмоқда. Ҳар бир чизиқда боғлиқликлар мавжуд. Клуб халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилган. Бунинг учун мен мураббийларга ёрдам бериш учун келдим. Клуб келажакни ўйлаётгани ёш футболчиларни ўз сафига қўшиб олаётгани билан ҳам исботланиб турибди. Бу жамоага келганимдан жуда хурсандман.

- Сизнинг жамоадаги ишингиз нимадан иборат бўлади?

Андрей Фёдоров: - Мураббийлар штабида иш бошладим. Бош мураббийга ўз билим ва тажрибам билан ёрдам бериб бораман. Барчамиз бир мақсад йўлида бирлашиб ишлаймиз.

- Янги футболчилар билан қанча муддатга шартнома имзоланди?

Тўлабек Акрамов: - Ҳар иккала футболчи билан бир йилга битим имзоладик. Улар бизнинг таркибимизга эркин агент сифатида қўшилишди. Шоаҳмедов эса йил охирига қадар жамоамизда ўйнайди.

- Ёзда жамоага уч нафар футболчи келди. Бу кам эмасми?

Андрей Микляев: - Албатта кам эмас. Аксинча жамоада хатто футболчилар кўпайиб ҳам кетгандек туюлмоқда.

- Мавсумнинг биринчи қисмида жароҳатлар кўп бўлганида футболчилар етишмай қолган эди...

Андрей Микляев: - Тўғри. Жароҳат олган футболчилар ҳозир сафга қайтишган ва таркибимиз тўла. Қачон жароҳат бўлишини ҳеч ким билмайди.



Таништирув маросимининг иккинчи қисмида жамоага келган икки нафар янги футболчи ўз фикрларини билдиришди.


– “Локомотив” – Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларидан бири. Ушбу клуб аъзосига айланганимдан хурсандман. Қўлдан келганча яхши ўйин кўрсатиб, “Локомотив”нинг ғалабаларига ўз улушимни қўшишга ҳаракат қиламан, – деди Бобир Давлатов.



– Мен “Локомотив” сафида бир муддат машғулотларда қатнашдим. Жамоа жуда аҳил экан. Клубда эса барча шароитлар муҳайё қилинган. Илгари Молдованинг “Саксан” клубида тўп сургандим. Ана энди Ўзбекистоннинг энг етакчи жамоси – “Локомотив” футболчисига айландим. Бундан хурсандман. Чемпионат даражаси анча юқори экан. “Локомотив” сафида яхши ўйин кўрсатиб, Ўзбекистон чемпионатида ғалабаларга эришишга уринаман, – деди Муйива.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика