Latest news

16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  0 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  6 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0

"Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви назоратчиси четлатилди, Коваленко эса огоҳлантирилган News

"Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви назоратчиси четлатилди, Коваленко эса огоҳлантирилган

"Локомотив" клуби расмий сайтида Валентин Коваленкони 4 та ўйинга дисквалификация қилинганлиги тўғрисида хабар чиққан эди.
Бугун Коваленкога ҳеч қандай четлатиш берилмаганлиги ва "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви назоратчиси Ғайрат Каримовни ҳакамга юқори балл қўйганлиги учун 4 та ўйинга четлатиш олганлиги ҳақида хабардор бўлдик. Таъкидлаш жоизки, Каримов ўйинда Валентин Коваленкога 8.5 балл қўйган эди. Иш қайта кўриб чиқилганидан кейин ҳакамнинг бали 6.5 га туширилган. Бунга сабаб, "Бунёдкор" футболчисини иккинчи бўлимда амалга оширган жарима зарбасидан кейин, тўп "Локомотив" ҳимоячисининг қўлига текканлигидир. Шу вазият учун ҳакам "Локомотив" дарвозаси томон пенальти белгилаши лозим бўлган.

Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, ПФЛ ҳакамлар департаменти бўлим бошлиғи Бобур Ҳайдаровга мурожаат қилдик.

"Локомотив" сайтидаги хабар хато. Билмадим, ким бу хабарни сайтга жойлаштирди экан. Ҳақиқатдан ҳам, назоратчига 4 та ўйинлик дисквалификация тайинланди. Шу билан бирга бош ҳакам ва назоратчининг ўйинга белгиланган пулидан 25 фоиз миқдорда ушлаб қолинди. Коваленко эса жиддий тарзда огоҳлантирилди. Ҳозирча у кейинги тур ўйинларига тайинланмай туради. Унинг иши қайта кўриб чиқилади", - дейди Бобур Ҳайдаров "СА"га берган интервьюсида.

П.С: ПФЛ регламентига кўра, учрашув бош ҳаками 1 200 000, назоратчи эса 500 000 сўм пул олади. Демак, Валентин Коваленко 300 000, Ғайрат Каримов эса 125 000 сўм жаримага тортилган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Валентин Коваленко ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишлаяпти. Бугунгача у иккита ўйинни бошқаришга муваффақ бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика