Latest news

12:10Суперлига 1-туридаги водий дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  1 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  4 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  9 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  4 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  6 08:16Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  0 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  13 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  20 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  2 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55

"Локобол" саралаш мусобақаси. 2-тур натижалари News

"Локобол" саралаш мусобақаси. 2-тур натижалари

Кеча Тошкентда илк бор "Локобол" болалар мусобақасининг саралаш ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун "Бунёдкор" стадиони ҳудудидаги майдонда бўлиб ўтаётган мазкур мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари ўтказилди. Маълумот учун, "Локобол" саралаш босқичи Тошкент минтақасидаги турнирда 12та жамоа (2007-2008 йиллар) иштирок этмоқда. Жамоалар тўрттадан уч гуруҳга бўлинган.

Ҳар бир гуруҳдан учта биринчи ўрин ҳамда энг яхши иккинчи ўрин эгаси ярим финалга йўл олади. 1 май куни ярим финал баҳслари ўтказилса, мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйини 2 майга белгиланган.

Қуйида 2-тур натижалари ҳамда гуруҳлар жадвалини келтириб ўтамиз.

"А" гуруҳи - “Бунёдкор”, “Пахтакор”-08, РОЗСК, “Қўқон-1912”.

1-тур. 28 апрель
“Бунёдкор” – РОЗСК 8:0
"Қўқон-1912" – “Пахтакор”-08 1:3

2-тур. 29 апрель
РОЗСК – “Пахтакор”-08 1:0
"Қўқон-1912" – “Бунёдкор” 1:15

3-тур. 30 апрель
10:00. РОЗСК – "Қўқон-1912"
11:00. “Пахтакор”-08 – “Бунёдкор”


“В” гуруҳи - “Пахтакор”, “Eden Sport”, “Chelano”, “Насаф”.

1-тур. 28 апрель
“Eden Sport” – “Насаф” 0:3
“Chelano” – “Пахтакор” 0:5

2-тур. 29 апрель
"Насаф" – “Пахтакор” 2:2
“Chelano”– “Eden Sport” 1:2

3-тур. 30 апрель
10:00. "Насаф" – “Chelano”
11:00. “Пахтакор”  – “Eden Sport”


“С” гуруҳи - “Спартак-Odil Junior”, “Junior Football”, “Локомотив”, “Бунёдкор”-08.

1-тур. 28 апрель.
“Спартак-Odil Junior” – “Локомотив” 0:2
“Бунёдкор”-08 – “Junior Football” 2:3

2-тур. 29 апрель
“Локомотив” – “Junior Football” 1:1
“Бунёдкор”-08 – “Спартак-Odil Junior” 0:1

3-тур. 30 апрель
9:00. “Локомотив” – “Бунёдкор”-08
9:00. “Junior Football”  – “Спартак-Odil Junior”


Маълумот учун, ушбу мусобақа халқаро фестивал ҳисобланиб 2007 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестивалнинг Суперфинал ўйинлари "Россия темир йўллари" ҳамда Россия болалар футболи Лигаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Ўтган 11 йил мобайнида "Локобол" мусобақаси Россиянинг 79 шаҳрида ўтказилган бўлиб, Камчаткадан тортиб то Калининградгача бўлган ҳудудларни қамраб олди. Умумий ҳисобда шу вақтгача мазкур турнирда 500 мингдан зиёд футболчи иштирок этган.

Мана энди Ўзбекистон футбол ассоциациаси қошидаги Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташаббус кўрсатган ҳолда Россия болалар футбол Лигасининг Марказий Осиё бўйича иш юритувчиси "Море футбола" компанияси билан "Локобол" саралаш турнири биринчи босқич ўйинларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Умумий ҳисобда мазкур мусобақанинг биринчи босқич учрашувлари 90та шаҳарда бўлиб ўтади. Кейинчалик 90та чемпион саккизта ҳудудда супер ФИНАЛ чиптаси учун баҳс олиб боради. Тошкентда бўлиб ўтаётган финал ғолиби Новосибирск шаҳрида, "Германия – 2006" ҳудудидан жой олади. У ерга 16та шаҳар чемпионлари ташриф буюрадилар! Бу шаҳарлар орасида Тошкент ҳам бор!

Новосибирск шаҳрида бўлиб ўтадиган 2-босқич финалига чиққан иккита жамоа МОСКВА йўлланмасини қўлга киритади! Ёш футболчиларимиз Москвагача боришади деган умиддамиз!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика