Latest news

11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  0 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  8 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6

Лига комиссарлари электрон қайднома тартибига ўтиш бўйича семинарда иштирок этди News

Лига комиссарлари электрон қайднома тартибига ўтиш бўйича семинарда иштирок этди

Tags :  ЎзПФЛ
Лига Суперлига ва Про лиганинг иккинчи даврасидан бошлаб янги тартибдаги электрон қайдномаларга ўтиши маълум қилинганди.

Бу йўлда комиссарлар учун биринчи давра якунларига бағишланган ҳамда янги қайдномани тўлдириш бўйича семинар ташкил этилди. Семинарда биринчи давра давомида кузатилган ҳолатлар муҳокама этилиб, комиссар вазифалари халқаро тажрибадаги мисоллар билан кўриб чиқилди. Йиғилишнинг иккинчи қисмида эса янги қурилмалар асосида электрон қайднома тўлдириш жараёни тушунтириб ўтилди. Эндиликда Суперлига 14-тур беллашувлари стартига қадар комиссарлар ўзлари ишлаган биринчи давра учрашувлари қайдномасини янги услубда тўлдиришга ҳаракат қилиб боради.

Бунгача старт лист тайёрлаш ва кейинчалик қайдномани имзолашгача бўлган вақт 30-40 дақиқани ташкил қилган бўлса, эндиликда янги турдаги лицензиялар ёрдамида "MyLeague" платформаси орқали қайднома онлайн тўлдирилади. Мураббий, комиссар ва ҳатто ҳакамлар ҳам ўз лицензияси орқаси онлайн имзо чекиш имкониятига эга бўлади.

Шу йилнинг январ ойидан бошлаб футбол клубларига микрочипли лицензиялар тақдим этилган бўлиб, уларда футболчи ҳақида керакли маълумотлар ўз аксини топган. Эндиликда комиссар ўйин олдидан старт лист ва учрашув якунлангач қайдномани худди шу микрочипли лицензиялар ёрдамида бир неча дақиқа ичидагина тўлдиради ва имзолайди. Дунёнинг етакчи лигалари мусобақани бошқаришнинг шу каби онлайн тизими (Competition Management System)дан фойдаланмоқда. ЎзПФЛ ҳамкорлик қилаётган "MyLeague" онлайн тизими микрочипли лицензиялардан фойдаланадиган дастлабки замонавий платформалардан бирига айланди.

 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика