Latest news

09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  1 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  9 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  9 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5

Лига 1. Франция вице-чемпиони ўзидан тўрт поғона юқоридаги клубни қабул қилади News

Лига 1. Франция вице-чемпиони ўзидан тўрт поғона юқоридаги клубни қабул қилади

25 сентябрь куни Франция чемпионатининг 7-туридан ўрин олган бир нечта учрашув бўлиб ўтади.

Ўтган мавсум 80 очко тўплаб, Франция вице-чемпионига айланган "Монако"нинг ишлари яхши эмас. Жамоа жорий мавсумдаги 6та учрашувнинг 2тасида мағлубиятга учради, 3та ўйин дуранг билан якун топди. Бор-йўғи 6 очко тўплаган монегасклар бугун "Stade Louis II" стадионида ўзидан тўрт поғона юқоридаги (12-ўрин) "Анже"ни қабул қилади.

7-турда Патрик Виера қўл остидаги "Ницца" "Нант" меҳмонига айланади. Ўтган мавсумни қўшни сифатида якунлаган бу клублар ("Ницца" 8-ўрин, "Нант" 9) жорий мавсум ҳам бир-биридан узоқда эмас. Олдинроқ, Ницца шаҳри жамоаси етакчиси Марио Балотелли ортиқча вазндан қутилиб, машғулотларга қайтгани эълон қилинган эди. Ушбу баҳсда италиялик форварди майдонда кўришимиз эҳтимолдан ҳоли эмас.

Бугунги куннинг сўнгги учрашуви "Тулуза" ва "Сент-Этьен" ўртасида бўлиб ўтади. Ҳозирча Ален Касанова клуби ("Тулуза") уй учрашувларида мағлуб бўлмаган (3та ўйинда 7 очко), "Сент-Этьен" эса меҳмонда ўйнашни ёмон кўради. Чунки жорий мавсум улар меҳмонда қўлга киритилган очколар бўйича энг ёмон натижа қайд этганлардан (3та баҳсда 2 очко) бири.



Франция чемпионати, 7-тур

22:00. "Монако" - "Анже" (Матч! Футбол 1)

22:00. "Нант" - "Ницца"

00:00. "Тулуза" - "Сент-Этьен" (Матч! Футбол 1)

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика