Latest news

17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  0 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1

Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида" News

Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"

Роберт Левандовски Польша терма жамоасидаги фаолиятини тўхтатиш қарорини тушунтирди.

"Мен мураббий Михал Пробеждан кутилмаган қўнғироқ қабул қилдим, у сардорлик боғичини мендан олиб қўйишга қарор қилганини айтди. Бунга мутлақо тайёр эмасдим, болаларимни ухлашга ётқизаётган эдим. Суҳбат бир неча дақиқа давом этди.

Мен бу ҳақда оиламга хабар беришга ёки биров билан воқеани муҳокама қилишга улгурмадим – бир неча дақиқадан сўнг Польша футбол уюшмаси сайтида [сардор алмашгани ҳақида] хабар пайдо бўлди. Менга бу ҳақда қандай хабар беришгани ҳақиқатан ҳам мени ҳайратда қолдирди.


Менга бундай масалалар бошқача ҳал қилиниши керакдек туюлди. Ҳаммаси телефон орқали етказилди. Бундай бўлмаслиги керак. Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Терма жамоа мен учун доимо энг муҳими бўлган. Шу билан бирга, юз берган воқеа менга жуда оғир ботди. Гап сардорлик боғичи тўғрисидаги қарорда эмас, балки бу менга қандай хабар қилинганида.

Бу қарор ортида нима турганини билмйаман, чунки юқорида айтиб ўтганимдек, жуда қисқа суҳбат бўлди. Мураббий оммавий ахборот воситаларининг босимига берилгандек таассурот қолди. У бизнинг келишувимизни бузди, шунинг учун унинг хатти-ҳаракатларидан ҳайронман.


Йиғинларга келмаслик тўғрисидаги қарор мураббий билан биргаликда қабул қилинди. Мен у билан гаплашиб, бироз дам олиш ҳақида нима деб ўйлашини сўрамоқчи бўлдим. У рози эканлигини ва ўзи ҳам менга қўнғироқ қилиб, шуни таклиф қилмоқчи бўлганини айтди. Лекин мен базага Камиль Гросицкийга сюрприз қилиш учун келмоқчи эдим. Буни фақат мураббий Пробеж билар эди. Лекин бу маълумот матбуотга чиқиб кетди.

Ўтириб, бунинг барчаси ҳақида тинчланган ҳолда ўйлаб олмоқчиман. Нафасни ростлаб олиш керак. Шундан кейин ўз фикрларим ва кейинги қадамлар ҳақида кўпроқ гапириш мумкин бўлади. Бугун мен афсус ва ғазабни ҳис қиляпман. Терма жамоа мен учун доимо жуда муҳим бўлган. Бу борада ҳеч нарса ўзгармади", – деди "Барселона" ҳужумчиси.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика