Latest news

14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  0 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  0 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  4 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  16 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  17 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0

ЛегионерУз. Сервер Жепаровсиз ўйнаган “Истиқлол” принципиал ўйинда “Зоб Аҳон”дан енгилди News

ЛегионерУз. Сервер Жепаровсиз ўйнаган “Истиқлол” принципиал ўйинда “Зоб Аҳон”дан енгилди

Форс чемпионатининг 22-турида Сервер Жепаров тўп сураётган “Истиқлол” клуби кучли учликда бораётган “Зоб Аҳон”дан енгилди — 1:2.

Zob Ahan

Kiros - 61', Mohammad Reza Hosseini - 90'

Persian Gulf Pro League . Round 22

04/02/2018, 16:30

1
:
2
Finished

Esteghlal

Vouria Ghafoori - 31'

45'
90'
61'  Kiros
90'  Mohammad Reza Hosseini
31'  Vouria Ghafoori

Беллашувда Сервер Жепаров иштирок этмади. Футболчи Ҳазфи Кубогининг “Санат Нафт”га қарши ўйинида голли пас бериб, кичик жароҳати сабаб иккинчи таймни қўйиб юборишга мажбур бўлганди. Германиялик мутахассис Шефер ўйин аввалида Жепаров билан суҳбатлашган. Гарчи Сервер ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса-да, Шефер таваккал қилишни истамади ва уни сафар ўйинига олиб кетмади. Мураббийнинг тушунтириш беришича, олдинда “Истиқлол”ни Чемпионлар Лигаси ўйинлари кутиб турибди. Бундай пайтда Жепаров жароҳатини қайталаб олса, ҳолат теҳронликлар учун қимматга тушиши мумкин.

“Ўйинни уйда, телевизор орқали томоша қилдим. Жамоадошларим яхши ўйнашди. Улар яна гол уришлари ҳам мумкин эди. Бироқ сўнгги дақиқада рақиб футболчиси ўзини кўрсатди ва яхши ҳаракати сабаб боши билан дарвозамизни ишғол қилди”, — деди Сервер Жепаров.

“Истиқлол” очколари сонини “Зоб Аҳон”ники билан тенглаштириб олиш имкониятини қўлдан бой берди. Томонларнинг Теҳронда ўтган илк ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлиб, Жепаров майдонда 84 дақиқа ҳаракат қилганди.

Қайд этиш керак, “Зоб Аҳон” ҳақида тасаввурларимизни кенгайтириб борсак, зарар қилмайди. Мазкур жамоа Чемпионлар Лигасида Тошкентнинг “Локомотив” клубига рақиб бўлади. Ушбу клуб “Насаф” рақиби “Персиполис” каби қўрқинчли бўлмаса-да, ҳар ҳолда сўнгги вақтларда ёмон таассурот қолдирмаяпти. Жамоа форс чемпионатида ғалабали сериясини кетма-кет 6 та ўйинга етказиб олди.

Championat.asia статистикаси

Author :
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика