Latest news

16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  7 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7

ЛегионерУз. Отабек Шукуров мавсумдаги энг ёмон ўйинини намойиш этди. Нега? News

ЛегионерУз. Отабек Шукуров мавсумдаги энг ёмон ўйинини намойиш этди. Нега?

Амирлик чемпионатининг 18-турида Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган “Шаржа” футболчилари “Эмирейтес” майдонида голсиз дуранг ўйнади.

Отабек Шукуров ҳар доим бўлиб келаётгани каби, бу сафар ҳам тўлиқ ўйнади. Бош мураббий Абдул Азиз Муҳаммад унга охиригача ишонч билдирди. Шукуров билан Шаржада бўлиб турган агенти билан суҳбатлашганимизда, у Отабекнинг кайфияти жойида эмаслиги ҳақида айтди. “Футбол ўйнагим келмай қолди”, деганди футболчи ўйинолди машғулотида. Бироқ майдонга чиқди, охиригача курашди. 

Emirates Club

Arabian Gulf League . Round 18

02/03/2018, 21:15

0
:
0
Finished

Sharjah Cultural Club

45'
90'
73'  Al Hassan Saleh
82'  Youssef Kalfa
88'  Ahmed Al Shamisi (Hassan Abdulrahman)
88'  Youssef Kalfa (Khaled Khamis)
43'  Welliton (Lulinha)
44'  Yousif Saeed Juma
66'  Abdullah Ghanim Juma
71'  Vander (Mohamed Ibrahim)
80'  Mohamed Ibrahim (Suhail Al Mansoori)

Боиси икки кун аввал Отабекнинг 90 ёшли бувиси оламдан ўтиб қолганди. Ўзини катта қилган инсонни сўнгги йўлга кузатишда Шукуров қатнаша олмади. “Шаржа” унинг ҳолатини тушиб, уйига бориш учун рухсат ҳам берганди. Бироқ футболчи муҳим паллада жамоадошларини ташлаб кетишни истамади. Бувини ортга қайтариб бўлмайди, ўзи юртига қайтганида, биринчи бўлиб зиёратларида бўлади. Ҳозирча эса уларнинг ҳақларига дуода.

Шукуровга қўшилиб бутун жамоанинг ўйини чиқмади. Шундай бўлса-да, улар дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолишни уддалашди. Томонларнинг Шаржада ўтган 1-давра ўйинида мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Учрашув якунига етгач, Отабек Шукуров твиттердаги саҳифасида шундай пост қолдирди: “Қўллаб турганингиз, ёрдамингиз ва далдангиз учун барчангиздан миннатдорман. Бугунги натижадан кўнглим тўлмади, бунда ўзимни айбдор деб билдим. Кейинги беллашувда энг яхши ўйинларимдан бирини намойиш этишга ҳаракат қиламан”.

Чиройли ваъда, муносиб иш. Ўзбекистонлик легионерлар оддий бир жабҳаларда жамоаларини норизо қилиб кетган вақтлар бўлди. Бу ҳолат айтайлик Таиланд ёки Шарқий Осиёнинг баъзи мамлакатларида бизнинг футболчиларга нисбатан ишончсизликка олиб келди. Шукуровнинг йўли эса аксинча, қолган футболчиларга бўлган ижобий муносабат учун ҳам хизмат қилса ажаб эмас. Биз Отабекка куч ва ирода тилаб қоламиз.

Championat.asia статистикаси

Шукуров жамоаси сафида тўлиқ ўйнаяпти. У миллий терма йиғинига ҳам жалб этилгани мухлисларга яхши маълум. Амирлик чемпионати ким учундир кучли бўлмаслиги мумкиндир, бироқ даромад, шароит ҳамда унда ўйнаётган қолган легионерлар савиясидан келиб чиқилса, биздан олдинда. Бунисини ҳам унутмаслик керак.

Author :
Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика