Легионерларимиз. Гусейнов жамоаси ғалаба қозониб, пешқадамга айланиб олди News

Легионерларимиз. Гусейнов жамоаси ғалаба қозониб, пешқадамга айланиб олди

Индонезия чемпионатида 11-тур учрашувлари давом этмоқда.

Ҳамюртимиз Жавлон Гусейнов тўп тепаётган "Борнео" клуби ушбу тур доирасида пешқадам "Мадура Юнайтед"га қарши ўйнади. Баҳс 3:0 ҳисобида "Борнео"нинг ғалабаси билан якунланди. 

Натижада, Гусейнов жамоаси ўз ҳисобидаги очколари сонини 23 тага етказиб олган ҳолда пешқадамга айланиб олди. 

Индонезия чемпионати

11-тур

"Борнео" – "Мадура Юнайтед" 3:0

Голлар: Матеус Пато  6', 45+2', 65'

Самаринда жамоасининг кейинги тур ўйини 8 октябрь куни сафарда "Персия Жакарта"га қарши кечади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика