Latest news

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

"Легионерлар қайта олишмаса маҳаллий футболчиларга фойда бўлади". Шоҳруз Норхонов билан интервью News

"Легионерлар қайта олишмаса маҳаллий футболчиларга фойда бўлади". Шоҳруз Норхонов билан интервью

Бугун Республика махсус комиссияси ахборотида Ўзбекистон профессионал футбол клублари машғулотлари ҳамда футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати, Суперлига ўйинларини мухлисларсиз ўтказиш учун рухсат берилди.

Шу муносабат билан "Сўғдиёна" жамоаси ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов билан карантиндан кейинги футболга қайтишга оид фикрлари билан қизиқдик.

- Шохруз ака, узоқ танаффусдан сўнг Ўзбекистонда футбол қайтиш арафасида. Футболчиларнинг спорт формасини тилаб олишларига қанча вақт етади?
- Ҳамма кутаётган хабар чиқди. Албатта бундан жуда хурсандмиз, лекин гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаш зарур. Футболчилар ўз формаларини тиклаб олишига 2 ҳафта етади деб ўйлайман.

- Легионерлар қаерда? Агар ватанларига кетишган бўлишса қачон қайтишади?

- Легионерларимизнинг аксарияти клуб билан бирга. Уйига қайтиб кетган легионерлар агар Ўзбекистонга қайта олишмаса бу маҳаллий футболчиларга фойда бўлади деб ўйлайман.

- Янги қоидаларда ўйин давомида беш футболчини алмаштирилиш мумкин дея белгиланди. Ушбу ҳолатга муносабатингиз қандай?

- 5 нафар футболчини алмаштириш фойдали бўлади деб ўйлайман. Шу орқали футболчиларнинг жароҳат олишини олдини олиши мумкин.

- "Сўғдиёна" жамоаси айни вақтда 3-турдан сўнг 1 очко билан турнир жадвалида 13-поғонада...

- Ҳақиқатан ҳам 13-ўринда бўлганимиз ёмон ҳолат. Бу фақат ҳозирча, олдинда ўйинлар кўп. Албатта кейинчалик жамоа юқори ўринлар учун курашади.

Оғабек Самисов суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика