Latest news

22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  0 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  7 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  2 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  84 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3

Легионерлар: "Актобе" ғалаба қозонди, "Анжи"да яна мағлубият News

Легионерлар: "Актобе" ғалаба қозонди, "Анжи"да яна мағлубият

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
 5 октябрь куни Россия премьер-лигасида 11-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда сафарда «Рубин» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 5:1 ҳисобида «Рубин» ғалаба қозонган.

Москванинг «Локомотив» клуби 6 октябрь куни сафарда «Крилья Советов»га қарши майдонга тушиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Эслатиб ўтамиз, Москва темирйўлчилари сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов тўп суради. Ўзбекистонлик ҳимоячи «Крилья Советов»га қарши ўйинда жамоаси қайдномасидан ўрин олмади.

ҚОЗОҒИСТОН
 5 октябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 29-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Турнинг марказий учрашувларидан бири 6 октябрь куни «Актобе» ҳамда «Иртиш» клублари ўртасида кечди ва унда «Актобе» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Хабарингиз бор, «Актобе» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган икки нафар футболчи - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейнрихлар ҳаракат қилишади. «Иртиш»га қарши ўйинда Темур Кападзе ўйинда тўлиқ, 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Александр Гейнрих 89-дақиқада алмаштирилган.

Таъкидлаш жоиз, «Иртиш» сафида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган ҳужумчи - Улуғбек Бақоев мазкур ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. «Иртиш» сафида тўп суриб келаётган ўзбекистонлик яна бир ҳужумчи Камолиддин Мурзоев ўйиннинг 74-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилган.

ХИТОЙ
 5 октябрь куни Хитой суперлигасида 28-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов сафарда «Гуанчжоу» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда «Чангчун Ятай» 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

«Лиаонинг Вофин» клуби сафида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳимоячи Шавкат Муллажонов мазкур турда ўз майдонида «Бейжинг Гуоан» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. «Бейжинг Гуоан» сафида ўйнаб келаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Егор Кримец эса, ушбу учрашувда жамоаси қайдномасидан ўрин олган бўлсада, майдонга туширилмади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
 6 октябрь куни Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Иккинчи даврадан бошлаб «К» лигада 8-14 ўринлар учун курашга киришган «Сеонгнам Илва Чунма» клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суриб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи 6 октябрь куни ўз майдонида «Жежу Юнайтед» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 80-дақиқада алмаштирилди.

ОЗАРБАЙЖОН
 6 октябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 10-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу турда сафарда «Азал» клубига қарши ўйинда жамоаси қайдномасига киритилмади.

ҚАТАР
 Ушбу мавсумдан бошлаб, «Қатар Юлдузлар Лигаси» иштирокчиси - «Ал Муъайзир» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев, 5 октябрь куни жамоаси сафида сафарда «Ал Вакра» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди. 3:1 ҳисобида «Ал Вакра» клубининг ғалабаси билан якунланган учрашувда Мусаев тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика