Latest news

16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  5 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  5 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  10 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  8 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  9 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1

"Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" ва унинг мухлислари билан хайрлашди News

"Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" ва унинг мухлислари билан хайрлашди

Фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттирадиган Абдуқодир Ҳусанов собиқ жамоаси "Ланс" билан хайрлашди.

Азиз дўстлар,


Юрагимда алоҳида ўрин тутган ва Европадаги илк катта саргузаштим бўлган "Ланс" жамоаси билан хайрлашиш вақти келди.


Франция ва Ланс шаҳрига самимий қабул учун катта раҳмат! Франция менга эшикларини очди, французлар менга меҳрибон эди. Бунинг учун сизларга раҳмат. Франция – имкониятлар мамлакати, менга француз маданияти, француз тили ва албатта француз футболи жуда ёқди.


Ўтган бир ярим йил давомида мени қўллаб-қувватлаган барчага чуқур миннатдорлик билдираман. Уилл Стилл бошчилигидаги ҳозирги ва Френк Эз бошчилигидаги олдинги мураббийлар штабига ишонч ва ривожланишимдаги ҳиссалари учун катта раҳмат.


Жамоадошларимга ташаккур. Биринчи кунданоқ меҳр билан қарши олиб, мослашишга ёрдам бердингиз. Сизлар туфайли майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ўзимни уйдагидек ҳис қилдим.


Стадион ва машғулот базасидаги ходимларга, ишчиларга ҳам раҳмат. Ва, албатта, "Ланс"нинг ажойиб мухлисларига катта раҳмат. Сиз жамоангиз учун ҳамма нарсага тайёр бўлган ҳақиқий армиясиз. Бизни олға етакладингиз, сўнгги нафасимизгача тинмай қўллаб-қувватладингиз.


Фаолиятимда мени янги синов кутиб турибди, лекин бу ерда бошдан кечирганларимни ҳеч қачон унутмайман. "Ланс" доимо юрагимда қолади ва менинг бир қисмим ҳамиша "Sang et Or" ("қон-олтин" – "Ланс"нинг лақаби – таҳр.) бўлиб қолади.


"Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика