ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
07 mar 02:55
News
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
ЛаЛига. "Сельта" - "Реал Мадрид" 1:2
Голлар: 11 - Орельен Чуамени, 25 - Борха Иглесиас, 90+4 - Федерико Вальверде
"Сельта": 13. Йонуц Раду, 32. Хави Родригес, 3. Оскар Мингеса (10. Яго Аспас, 83'), 5. Серхио Каррейра, 2. Карл Старфельт, 20. Маркос Алонсо, 16. Мигель Роман, 6. Илаш Мориба (15. Матиас Весино, 90+1), 19. Уиллот Сведберг (8. Фер Лопес, 70'), 9. Ферран Жутгла (23. Уго Альварес, 70'), 7. Борха Иглесиас (39. Жонс Эль-Абделлауи, 70').
Захира: 1. Иван Вильяр, 24. Карлос Домингес, 12. Ману Фернандес, 17. Хави Руэда, 4. Жозеф Айду, 14. Альваро Нуньес, 22. Уго Сотело.
"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 12. Трент Александер-Арнольд, 22. Антонио Рюдигер, 14. Орельен Чуамени, 23. Ферлан Менди, 17. Рауль Асенсио, 45. Тьяго Питарч (37. Мануэль Моран, 90'), 8. Федерико Вальверде, 15. Арда Гюлер (38. Сесар Паласиос, 65'), 7. Винисиус Жуниор, 21. Браим Диас (16. Гонсало Гарсия, 77').
Захира: 13. Андрей Лунин, 43. Серхио Местре, 2. Даниэль Карвахаль, 20. Франсиско Гарсия, 27. Диего Агуадо, 28. Хорхе Сестеро, 48. Ламини Фати.
Огоҳлантиришлар: 31 - Борха Иглесиас, 86 - Орельен Чуамени, 90 - Рауль Асенсио
90+6. Ўйин якунланди!
90+5. Бош ҳакам ВАРни тинглади, гол ва унгача бўлган вазиятда ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилмагани маълум бўлди.

90+4. ГОЛ! Вальверде ҳисобни оширди! Феденинг узоқдан тепган тўпи рекошетга учраб дарвозага кирди.
90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
87. Аспасдан зарба!!! Ягонинг тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди...
83. "Сельта" ҳимоячини захирага олиб, ҳужумни майдонга туширди.
79. Питарчнинг зарбасини "Сельта" футболчиси тўсиб қолиб, қайтарди.
77. "Реал" сафидаги икки етакчилардан бири - Диас ва Гюлер захирага олинди. Қизиқ, Арбелоа, қизиқ.
72. Пенальти берилмади, ўйин давом этади. Бундан аввал Сесар рақиб футболчисини итариб юборган экан.
71. Қизиқ, эҳтимолий пенальти ВАР орқали кўрилмоқда. Жутгла ўйин қоидасини бузган бўлиши мумкин. Қизиғи у бир дақиқа аввал захирага олинди. Бурчакдан тўп узатилаётганда қўли билан тўпни уриб юборди.
69. Феде Вальверде узоқдан тепиб кўрди, бироқ ноаниқ.
68. Бу сафар зарба Паласиосдан бўлди. Сесарнинг тепган тўпи ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
67. Винисиуснинг узоқ масофадан тепган тўпини Раду ушлаб олди.
64. Питарчдан зарба, тўп йўлдаги ҳимоячилардан бирига тегиб қайтди...
61. Вальверденинг узатмасига Браим Диас етиб бора олмади.
60. "Сельа" футболчисидан зарба! Аммо тўпни Куртуа ушлаб олди...
55. Таъкидлаш лозим, бугун мадридликлар чап қанотдан ҳужум уюштириш сони км. Асосий вазиятлар ўнг қанотдан бўлмоқда.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
45+3. Биринчи бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
45. Хавфли зарба! Сведбергнинг жарима майдончаси ичидан тепган тўпини Куртуа қайтарди! Даҳшат вазият, супер сейв!
43. Тезлик юқори эмас ўйинда. "Сельта" қарши ҳужумни ўйлаётган бўлса, "Реал"да асосан жарима майдончаси ташқарисидаги ҳолат. Аммо яқин 10 дақиқада айтарли хавфли ҳужум кўрмадик.
40. Жутгланинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
35. Яна бир зарба Чуаменидан! Франциялик ҳимоячи тепган тўп дарвозага аниқ бормади.
31. Мадрид клуби ҳар томонлама ҳужумга ўтишни изламоқда, аммо "Сельта" яхши ҳимояланмоқда.
26. Ўзи "Реал" гол ургач айтарли хавфли ҳужум кўрмаган эдик. Қани, буёғига нима бўларкин?!

25. ГОЛ! "Сельта" ҳисобни тенглаштирди! Сведберг жарима майдончасига кириб бориб тўпни марказга узатди, бу ерда Иглесиас тўпга оёқ қўйиб, гол урди!
19. Вальвердедан зарба! Аммо тўп ноаниқ кетди.
18. "Реал" тўпни назорат қилмоқда. Ўзаро узатмалар орқали рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уринмоқда.
15. Иглесиас дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Куртуа тўпни қайтарди. Қўшимчасига бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бўлган экан.
14. Иккита факт: бугун Мадрид клуби ўзининг 124 йиллигини нишонламоқда. Кейингиси - жамоанинг бугун захира ўриндиғида сиз танимайдиган камида 6 киши бор.
13. "Сельта" голдан сўнг олдинга ўтмоқда. Ўйин янада қизиши аниқ.

11. ГОЛ! Чуамени ҳисобни очди! Гюлернинг узатмасидан сўнг Орельен тепган тўп дарвозадан жой олди!
11. Зарба бериш навбати Чуаменида! Унинг тепган тўпи рекошетга учраб майдонни тарк этди.
10. Вини!!! У жарима майдончасига кириб бориб дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб, ортга қайтди... Эътиборли томони, зарба берилаётган вақтда "Сельта" ҳимоячиси Винини ортдан итариб юборганди.
6. Яна бир зарба Иглесиасдан! Бу сафар Куртуа тўпни қайтариб юборди...
1. Дастлабки ҳужум мезбонлардан бўлди, аммо зарба ноаниқ кетди.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЛаЛиганинг 27-тури доирасидаги "Сельта" - "Реал Мадрид" баҳсининг матнли трансляцияни кузатишга таклиф этамиз!
Similar news
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Comments